1-мавзу: Ўзбек фалсафасининг тарихий илдизлари (2 соат)


Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги


Download 126.12 Kb.
bet2/11
Sana09.05.2023
Hajmi126.12 Kb.
#1449350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Ўзбек фалсафаси

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. Мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди.
  • Фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, XX аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. Ечилмаган зиддиятлар ва умумий боғлиқликнинг кучайиши инсоният тарихидаги энг катта ва давомли уруш – Иккинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди. Бу сафар дунё миқёсидаги урушда Ер аҳолисининг тўртдан уч қисми иштирок этди, Биринчи жаҳон урушига қараганда бир неча баравар кўпроқ қурбонлар берилди.
  • Глобал (умумбашарий) муаммолар – бу шундай муаммоларки, улар ўз кўлами, қамрови жиҳатидан хилма-хил ва бутун ер шарига, бутун инсониятнинг манфаатларига даҳл қилади, унинг келажагига хавф солади ҳамда улар бутун халқаро ҳамжамиятнинг иштироки билангина ҳал этилиши мумкин.

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Дунё миқёсидаги жараёнларнинг глобаллашуви нуқтаи назаридан бу урушларнинг иккаласи ҳам амалда айни бир глобал урушнинг турли босқичлари эди. Уларнинг ўртасидаги фарқ фақат миқдор кўрсаткичларида кўринади. Моҳият эътибори билан, иккала уруш ҳам айни бир масалаларни ечиш – ХХ аср бошида бўлиб олинган, яхлит ва ўзаро боғланган дунёни қайта бўлиб олишга қаратилган эди.
  • Уруш олиб бориш усуллари ҳам деярли бир эди, фарқи эса, техник жиҳозланиш даражаси ва миқёси Иккинчи жаҳон урушида бир неча баравар юқори, мафкуравий таъсир эса аввалги урушда ё мавжуд бўлмаган радио, телефон, ё ҳали яхши ривожланмаган авиация, денгиз, темир йўл, автомобиль транспорти алоқа ва коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш билан кўп карра кучайтирилишида намоён бўлди.
  • Глобал муаммолар ХХ аср маҳсулидир ва уларнинг пайдо бўлиши инсон фаолияти билан боғлиқ бўлиб, бугунги табиатдаги ва жамиятдаги аҳвол ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ўсиб боришидир. Айни вақтда бу “глобал муаммолар фалсафаси” деб номланувчи фалсафий фан тармоғи вужудга келишига олиб келди.

Download 126.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling