1-мавзу: Ўзбек фалсафасининг тарихий илдизлари (2 соат)


Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги


Download 126.12 Kb.
bet7/11
Sana09.05.2023
Hajmi126.12 Kb.
#1449350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Ўзбек фалсафаси

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Жамият замонавийлашувида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар, ҳуқуқий муносабатлар муҳим рол ўйнаши билан бир қаторда, ижтимоий онг шакллари, айниқса, мафкура, кишиларнинг турмуш тарзи, тафаккури сифатида замаонавийлашув жараёнини босқичма-босқич амалга оширишга кўмак беради.
  • Шундай экан, миллат ва миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анаъна ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар.
  • Шу маънода, бундай хавф-хатарларга қарши асосий қурол сифатида юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, аввало, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун кенг жамоатчилик ва аҳолимиз ўртасида маънавий-маърифий фаолиятимизни юксак даражага кўтаришнинг аҳамияти беқиёсдир.

2. Янгича тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий омиллари

  • Янгича тафаккурни шакллантиришнинг фалсафий омиллари сифатида Ўзбекистоннинг умумий ва ягона Ватан эканлигини тушуниш, мустақилликни мустаҳкамлаш ва мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшишига интилишни ўзида акс эттиради.
  • Шунингдек, янги миллий тафаккурда кишиларнинг миллий-маданий меросни асраб авайлаш, жамиятнинг маданий-иқтисодий камолотига интилиш, миллатпарастлик ва миллатчиликка қарши кураш, этник муносабатларда умуминсоний қадриятлар ва тамойилларнинг устуворлиги каби мақсадлар ҳам намоён бўлади.
  • Бундан ташқари, миллий манфаатлар, эҳтиёжларнинг умумий мақсадларга бўйсундирилганлиги, миллий ғурур, миллий ўзликни англаш жараёнларининг мамлакатнинг пировард мақсадларга хизмат қилишга йўналтирилганлиги, сиёсий институтлар, партиялар, жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги, диний қавмларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигига эришиш ҳам замонавий жамиятни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
  • Янгича тафаккурнинг бугунги кундаги зарурияти нафақат инсоннинг азалий муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсирида тобора жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунё миқёсида ўзгараётган реал ҳаёти кундалик амалиётини ҳам акс эттиради. Шу муносабат билан юзага келаётган янги ҳодисалар, ғайриоддий қийинчиликлар ва алоҳида шароитлар олимларнинг ҳам, файласуфларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

Download 126.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling