1-мавзу: Ўзбек фалсафасининг тарихий илдизлари (2 соат)


Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги


Download 126.12 Kb.
bet5/11
Sana09.05.2023
Hajmi126.12 Kb.
#1449350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу Ўзбек фалсафаси

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Айни шу сабабли глобал муаммолар хавф солаётгани ҳақидаги илк огоҳлантиришларнинг ўзиёқ одамларни фанга ўз эътиборини қаратишга, олимларни эса бу муаммоларни ечиш йўлларини излашга мажбур қилди. Глобаллашувнинг асосий хусусияти ахборот жараёнларини тезкорлик билан тарқалишига, ахборотлар масаласида чегараларни “ювилишида” (йўқ бўлишида) мақсадларнинг ахамияти бўлмаслигида кўринади.
  • Глобаллашув жараёни кўп қиррали бўлиб, у ҳамма соҳани қамраб олади ва уларнинг яқинлашувига хизмат қилади. “Шу маънода, глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир”.
  • Глобаллашув жараёни объектив ва қонуний жараён бўлиб, ўзига хос бир қанча ижобий хусусиятларга эга. Шуни айтиш керакки, вақт ўтиши билан глобаллашув жараёнининг ўзига хос ижобий томонлари билан бирга бир қатор салбий жиҳатлари хам намоён бўла бошлайди.

1. Глобаллашув шароитида янгича тафаккурнинг зарурлиги

  • Давлатларнинг бир-бирига нисбатан сезиларли даражада ўсиши шуни кўрсатмоқдаки, бир минтақадаги хох, салбий, хох ижобий воқеа-ходисалар бўлсин глобаллашув жараёни дунёнинг бошқа бир минтақасига жуда тез тарқалиб ўз таъсирини кўрсатади. Бунинг оқибатида, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигида жиддий таҳдидлар вужудга келади.
  • Вазиятнинг кескинлашуви ташқи тахдидларнинг ички таҳдидлар билан, шунингдек, анъанавий таҳдидлар билан ўзаро қўшилиши, улар орасидаги масофанинг яқинлашуви хамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги ўсиб бориши миллий минтақавий хавфсизликни таъминлашда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
  • Шу билан бирга бугунги кунда жахон геосиёсатида геостратегик кучлар мувозанатининг ўзгариши, кўп қутбли марказлар юзага келиши, улар орасидаги рақобат хамда айрим давлатларнинг дунё хукмронлиги учун очиқдан очиқ даъволари янги мустақил давлатларда жамиятни эркинлаштириш ва хуқуқий демократик давлат қуриш жараёнига, миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга салбий таъсир кўрсатади.

Download 126.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling