Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХИБИНСКАЯ.
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
Республикамизда Пекин карамининг қуйидаги икки вакили Давлат Реестрига киритилган ва уни халқимиз муваффақият билан етиштириб келмоқда. 4А-4А F1. Эртапишар Япония дурагайи. Уруғи униб чиққандан сўнг 60 кунда пи- шади. Карамбоши ўртача 1,4 кг атрофида, шакли овалсимон, тиғиз. Баҳорги етишти- риш тавсия этилади. ХИБИНСКАЯ. Эртаги маҳсулот олиш учун экиладиган жуда эртапишар нав. Ка- рамбоши узун цилиндрсимон шаклда. КАЛЕНДАРЬ Январь Февраль Мар т Апре ль Май Июнь Ию ль Авгу ст Сентябрь Октябрь Ноябрь Д екабрь Уруғни экиш Ҳосилни йиғиб олиш Агар сиз Пекин карамини етиштиришни режа қилган бўлсан- гиз – бу эртаги картошка етиштириб олишингиз учун қулай им- коният! Экиш муддати: Жанубий вилоятларда:15 февраль – 1март; марказий минтақада жойлашган вилоятларда: 25 февраль – 10 март; Шимолий минтақаларда: 10– 20 март. Агар ерингиз 10 сотих бўлса! 0,25-0,35 т уруғлик картошка сарфлайсиз. Ёзда экилган картошканинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 25-30 тонналигини ҳисобга олсак, яхши парваришлан- ган картошкадан 2,5-3 т ҳосил йиғиб оласиз. Ҳар бир кг картош- канинг юртимиз бозорларидаги баҳорги баҳоси 2000 сўмлиги- ни инобатга олсак, бу қўшимча 5-6 млн. сўм даромад дегани! Cабзавотлар ва уларни етиштириш 46 ГУЛКАРАМ “Гулкарам, – деб ёзган Марк Твен – бу ҳам ка- рам, аммо у олий маълумотли”. Албатта бунда ёзув- чи унинг ажойиб таъмини назарда тутган, аммо деҳқон-фермерлар учун бу муҳим эмас. Муҳими, гулкарам етиштириш бошли карамга нисбатан бир мунча мураккаброқдир. Гулкарам учун чуқур унум- дор қатлам зарур, унинг тўпгули ривожланишни бошлагунча, ўсимлик етарлича миқдорда барг тў- плашга улгуриши, шунингдек унинг ўсишига ҳеч нарса халақит бермаслиги керак. Ушбу талабларга риоя этилмаса, ҳар қанча уринсангиз ҳам йирик ка- рамбоши ололмайсиз! Шу боис тупроқни талаб даражасида тайёрлаш, кўчатларни тўғри ўтқазиш ва ўсимликларни мунтазам суғориб туриш лозим. Нав танлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Гулкарам навлари турли пишиб етилиш муддатларига эга. На- вни тўғри танлай билсангиз барвақт сифатли ҳосил етиштириш имконига эга бўла- сиз. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling