Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛ ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?
• Карамбоши тўлиқ пишиб етилиши кутилмасдан узилади. Ўсиб кетган карамбо-
шлар ғовак бўлиб қолади.
• Карамбошларни эрталаб узиш мақсадга мувофиқдир. Гулкарамни илдизи билан 
суғуриб олиб, салқин жойга осилиб, бошчасига даврий равишда сув сепиб турил-
ган ҳолда 3 ҳафтагача сақлаш мумкин.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?
Гулкарамдан тўйимли, витаминга бой тансиқ таомлар тайёрланади. Уни қайна-
тиб ёки майонез билан дастурхонга тортиш мумкин ёки пишлоқли соусга ботириб 
духовкада пиширилади. Французлар хом гулкарамни майонез билан ҳам истеъмол 
қилишади. Халқимизда гулкарамни тухум билан қовуриш кенг тарқалган. Бундан 
ташқари гулкарамдан маринадлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
САҚЛАШ УСУЛИ. Полиэтилен халтачаларга ўралган ҳолда совитгичда бир ҳафта-
гача сақлаш мумкин. Хўжаликларда совуқ ва қуруқ омборларда похолли яшиклар-
да сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ. Карамбоши – гултўпи баргларидан яхшилаб тозаланади ва 
ювилади. Тузли сувга солиб 20–25 дақиқа ўртача оловда қайнатиб олинади. Би-
роз совитилиб карамбоши бўлакчаларга ажратилади. Бўлакланган бошчалар оқи 
билан сариғи аралаштирилган тухумга ботириб олинади ва шу заҳоти унга буғлаб 
олинади, сўнгра қизиб турган ўсимлик мойида олтин ранг тусга киргунча қовуриб 
олинади. Тайёр гулкарам бошчаларини дастурхонга иссиқлигида ҳам, совитиб ҳам 
майонез билан тортилади.
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
СКАЙВОКЕР F1. Ўртапишар Голландия дурагайи. Кўчат экилгандан сўнг 90 кун-
да пишиб етилади. Бошлари баланд ясси юмалоқ, гул тўплари зич, ранги оқ, вазни 
1-1,5 кг.
ФАРГО F1. Ўртапишар Голландия дурагайи, кўчат экилгандан сўнг 90 кунда пи-
шади. Карамбоши баланд ясси юмалоқ, ранги оқ, гултўплари зич. Вазни 1,6 кг.
КАШМЕР F1. Эртапишар Япония дурагайи, кўчат экилгандан сўнг 55–60 кунда 
техник пишади, 75 кунда тўлиқ пишади. Карамбоши баланд гумбазсимон, гултўпи 
зич, ранги оқ. Вазни 0,7-1 кг атрофида.
ГУДМАН F1. Эртапишар Голландия дурагайи, кўчат экилгандан сўнг 50–55 кунда 
техник ва 65 кунда тўлиқ пишади. Карамбоши ясси юмалоқ, гултўплари зич, ранги 
оқ. Вазни ўртача 0,5-1 кг атрофида.
ОТЕЧЕСТВЕННАЯ. Эртапишар нав, кўчати экилгандан сўнг 30–35 кунда пишади. 
Карамбоши ясси юмалоқ, гултўплари зич жойлашган, вазни 0,7-0,8 кг. Ранги тиниқ 
оқ. Гул тўпи ёйилиб кетишга мойил.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling