Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ПАРВАРИШЛАШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Доимий ерга экишдан олдин кўчатлар сийраклаштирилиб қайта экилади.
• Ўртача миқдорда доимий суғориб турилади. Мевалар тўлиша бошлагач ҳар бир 
суғоришда калийли ўғитлар берилади.
ҲОСИЛ ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?
• Мевалар тўлишиб ялтироқ тусга киргач ҳали яшиллигидаёқ мунтазам узилади.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ? 
Ширин қалампир хомлигича ҳам, пишган ҳолатда ҳам пазандачиликда кўплаб 
ишлатилади: унинг хом мевалари майда тўғралиб, турли салатларга қўшилади. Лағ-
мон, шўрва каби таомлар тайёрлашда фойдаланилса, уларга ажойиб таъм беради. 
Ширин қалампирнинг яшил ва қизил мевалари сабзавот икралари ва маринадлари 
тайёрлашда беқиёс хомашё бўлиб хизмат қилади. Унинг яшил мевалари воситаси-
дан тайёрланган дўлмалар халқимизнинг энг севимли таомларидан бири ҳисобла-
нади.
САҚЛАШ УСУЛИ. Ширин қалампирни ёпиқ идишларда совитгичга солиб 2 ҳаф-
тагача сақлаш мумкин.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Ширин қалампир мевалари ювилади. Мевасини ёриб юбор-
масдан эҳтиёткорлик билан банди ва ўзаги олиб ташланади. Бунинг учун банди 
мева ичига босилса банди уруғи билан бирга мевадан ажралади, уни суғуриб 
ташлаб, уруғлари тўкиб ташланади. Унинг ичига майда тўғралган пиёз, гуруч, қий-
маланган гўшт ва зираворларнинг ўзаро аралашмаси солиб тўлдирилади. Тайёр 
дўлмалар олдиндан тайёрлаб қўйилган қайла ичига териб чиқилади. Қайла суви 
дўлмаларни кўмиб туриши лозим. Дўлмалар терилган қайла пастроқ оловда 30–35 
дақиқа қайнатилади. Дўлмалар қайла масаллиқлари билан бирга иссиқлигида да-
стурхонга тортилади. Қайла карам дўлма қайласи сингари тайёрлаб олинади (ка-
рам дўлмага қаралсин).


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
51
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
ДЕНВЕР F1. Эртапишар Франция дурагайи, ўсув даври биологик пишиб етилгун-
ча 90–95 кун. Очиқ ва ёпиқ майдонларда етиштиришга мўлжалланган.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling