Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
ҚАЙСИ НАВЛАРНИ ЭККАН МАЪҚУЛ?
МАРГИЛАНСКИЙ 330. Узоқ йиллардан буён етиштириб келинаётган нав. Ўсув даври мева биологик пишиб етилгунча 125 кун. Битта ўсимлик ўртача 20–30 та мева тугади. Мевалари майда, конуссимон, тупида юқорига қараб жойлашади. Ач- чиқлиги жуда юқори. ПИКАНТНИЙ. Йирик мевали нав, мевалари узунчоқ конуссимон. Ҳосилдорлиги ўртача 10-11 т/га. Бу навлардан ташқари ҳозирги кунда халқимизда Корея нав ва дурагайлари кў- плаб муваффақият билан етиштирилмоқда. Корея дурагайлари ўзининг серҳосил- лиги, меваларининг бирмунча йириклиги билан ажралиб туради. Унинг истиқболли айрим вакиллари ҳозирда республикамизнинг нав синаш шахобчаларида ўргани- либ, синовдан ўтмоқда. Агар сиз эртаги ширин қалампир етиштирган бўлсангиз – бу кечки бодринг етиштириб олишингиз учун қулай имконият! Тавсия этиладиган навлар: Марғилон-822, Наврўз, Ўзбеки- стон–740, Ранний–645, F1 Алиби Аякс Микс Экиш муддати: жанубда 10–20 июль, марказий минтақаларда 15–30 июнь, шимолий минтақаларда 15–25 май. Агар ерингиз 10 сотих бўлса! 500-600 гр. уруғ сарфлайсиз. Яхши парваришлаб ва мунтазам ҳосилини териб турсангиз, кеч- ки бодрингдан бу майдонда 1,5-2,5 тонна ҳосил йиғиб оласиз. Ҳар бир кг бодрингнинг юртимиз бозорларидаги кузги баҳоси 1000 сўмлигини инобатга олсак, бу қўшимча 1,5-2 млн. сўм қў- шимча даромад дегани! Cабзавотлар ва уларни етиштириш 53 САБЗИ Сабзи икки йиллик сабзавот бўлиб, биринчи йили серсув ва этли илдизмева ва узун бандли барглар ҳо- сил қилади. Иккинчи йили илдизмевадан кучли ўсувчи уруғпоя чиқади ва соябонсимон гуллаб уруғ ҳосил қила- ди. Озиқ-овқатга унинг бир йиллик этли илдизмевалари ишлатилади. Сабзини етиштириш бирмунча осон, аммо бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандалар таъсирида ҳосилдорлик кескин камайиб кетиши мумкин. Сабзи асосан лента усулида экилади, аммо уни қаторлаб ҳам экиш мумкин. Қаторлаб экилганда бегона ўтлар ўсиши- ни камайтириш мақсадида қаторлар жуда яқин (10–15 см) қилинади. Сабзи витамин ва минерал моддаларга бойлиги би- лан сабзавотлар ичида алоҳида ўрин тутади. Халқ табо- батида унинг янги сиқиб олинган шарбати авитаминоз, камқонлик ва бошқа касалликларда парҳез ва қувватбахш ичимлик сифатида тав- сия этилади. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling