Cабзавотлар ва уларни етиштириш
41
ҚАНДАЙ ТУПРОҚЛАРГА ЭККАН МАЪҚУЛ?
• Бошли карам зич тупроқни талаб этади, шу боис ерни экишдан камида 2-3 ой
олдин шудгорлаб қўйиш керак. Тупроқда гумус миқдори юқори бўлиши лозим,
аммо уни экишга жуда яқин вақтда солишга умуман рухсат этилмайди, шу боис
чириндини кузги шудгор ёки ўтмишдош экин остига солиш мақсадга мувофиқ-
дир.
• Доимий жойга экиш учун қуёшли
ерларни танлаш лозим, бошқа экинлардан
бўшаган ерларга ҳам экиш мумкин (аммо карамдошлар ўрнига эмас!). Майдон
кузда шудгорлаб қўйилади, ориқ ерларга боғ компости ёки чириган гўнг солина-
ди.
• Кўчатларни ўтқазишдан бир ҳафта олдин комплекс ўғитлар
солинади, эртаги
навлар шамолдан ҳимояланиши лозим, уларга экиш олдидан ўғит берилмайди.
Экиш олдидан ҳайдалмайди, балки борона билан енгил юмшатилиб, чиқинди-
лар тозалаб ташланади ва эгат очилади.
УРУҒНИ СЕПИШ ВА КЎЧАТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ
ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
• Кўчатлар бақувват бўлиб ўсиши учун улар орасида тахминан 8 см қолдирилиб
ягана қилинади.
• Кўчатлар доимий ерга 5-6 чинбарг ҳосил қилганда ўтқазилади.
Экишдан бир
кун олдин кўчатлар суғорилади. Кўчатларнинг илдизлари касалликларга қарши
пестицидларга ботириб олиниши юқори натижа беради. Экилган кўчатлар илди-
зининг атрофи яхшилаб зичланади ва мўл суғорилади.
• Ихчам ўсувчи навлар қаторда 30–35 см оралиқда экилади, кучли ўсувчи кечки
навларда бу кўрсаткич 40–45 см. Қатор оралиғи мос ҳолда 60–70, 90 см.
Do'stlaringiz bilan baham: