Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


МУВАФФАҚИЯТ СИРЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

МУВАФФАҚИЯТ СИРЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Карамни бир ерда қайта-қайта етиштирмаслик лозим. Уни уч йилда бир марта 
экиш керак. Бу эса тупроқ зараркунандалари ва турли касалликлар, айниқса, бут-
гуллиларда кўп учрайдиган илдиз бўқоғи касаллиги ривожланишининг олдини 
олишга имкон беради.
• Карам – намсевар ўсимлик ва унинг илдизлари тупроққа чуқур кириб боради, 
шу боис ерни кузда чуқур шудгор қилиш лозим.
• Карам зич тупроқни талаб этади. Шунинг учун тупроқ зичлашиб олиши учун ер 
тайёрлаб қўйилгач экишгача бир неча ой ўтиши керак.
• Ҳар бир нав кўчатини очиқ ерга ушбу нав учун тавсия этилган муддатдан кечик-
тирмай экиш керак. Бу эса юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий омиллари-
дандир.
• Карам кўпгина касаллик ва зараркунандалар билан шикастланади, уларга қар-
ши курашишни зарарланишнинг биринчи белгилари намоён бўлиши биланоқ 
бошлаш зарур.
УРУҒ ҚАНДАЙ СЕПИЛАДИ?
Карам тури
Кўчат ўстирилади, сўнгра 
доимий жойга кўчириб 
ўтказилади
Доимий жойга уруғидан 
экилади
Брокколи
Барча навлари
-
Брюссель карами
Барча навлари
-
Бошли карам
Барча турлари
Пекин карами навлари
Гулкарам
Барча навлари
-
Барг карам
Деярли барча навлари
Шолғомсимон баргли навлар


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
34
• Жадвалдан кўриниб турибдики, карамнинг деярли барча барги ва барг-пояси 
истеъмол қилинадиган турлари кўчатидан етиштирилади. Демак кўчатлар тайёр 
бўлгунча унинг ерида бошқа тезпишар сабзавотларни (масалан, кўкат сабзавот-
лар) етиштириб олиш мумкин.
• Кўчатлар қуёш нури яхши тушадиган, аммо шамолдан ҳимояланган жойларга 
экилади. Ер унумдор бўлиши лозим, агар ўтмишдош экинга гўнг солинмаган бўл-
са, кузги шудгор олдидан тупроққа компост солинади. Экиш олдидан тупроқ бо-
роналаниб юмшатиб чиқилади ва комплекс ўғитлар солинади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling