Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ҚАНДАЙ УРУҒ ХАРИД ҚИЛИШ ЛОЗИМ?


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҚАНДАЙ УРУҒ ХАРИД ҚИЛИШ ЛОЗИМ?
Уруғни харид қилаётганингизда шуни унутмангки, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз 
истеъмолчи сифатида қонун билан ҳимоя қилинади, чунки ҳар бир уруғнинг нав 
тозалиги ҳамда ундаги бегона ўт уруғлари аралашмаси миқдорига қўйиладиган 
муайян стандарт талаблар мавжуд. Шу боис уруғни харид қилишда уни синчковлик 
билан танланг ва уруғни ишончли жойлардан харид қилинг. Қуйида айрим уруғлар 
тўғрисида қисқача маълумотлар бериб ўтамиз.
I-БЎЛИМ
САБЗАВОТЛАР ВА УЛАРНИ ЕТИШТИРИШ


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
5
УРУҒ ТУРЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
Эркин чанглантириш орқали олинган 
уруғлар. Анъанавий уруғ олиш усули. Бу 
усулда уруғ олишда махсус чатиштирув 
ишлари амалга оширилмайди ва бу усул 
энг арзон ҳисобланади. Янги навлардан 
олинган уруғлар эски ва йиллар даво-
мида синалган навлар уруғига нисбатан 
қимматроқ бўлиши мумкин. 
F1 дурагай уруғлари. Сунъий ча-
тиштириш натижасида олинган уруғлар. 
Оналик ўсимликлар одатда тоза тизим-
лардан танланади. Бундай уруғлар од-
дий уруғларга нисбатан қиммат ҳисо-
бланади, аммо улар ўлчамлари ва бўйи 
бир хил бўлган кучли ўсувчи ўсимлик 
беради. Шунингдек мевалари ҳам бир 
текис бўлиб, бир муддатда пишиб ети-
лади.
Дражеланган уруғлар. Тупроқ ёки бо-
шқа материал билан қопланган уруғлар. 
Бундай уруғларни сепиш жуда қулай, 
униб чиққан ниҳоллар ҳам бир текис 
сепилганлиги боис кучли ягоналашга 
муҳтож бўлмайди. Дражеланган уруғлар 
нам тупроқларда яхши унади, қуруқ ёки 
намлиги жуда юқори тупроқларда улар-
нинг унувчанлиги ёмонлашади.
Зарарсизлантирилган уруғлар. Сано-
ат шароитида қадоқлашдан олдин фун-
гицидлар билан ёки бир вақтнинг ўзида 
ҳам фунгицид, ҳам инсектицид билан 
ишлов берилган уруғлар.
Вакуумли қадоқларга жойланган 
уруғлар. Ички пакети фольгадан бўл-
ган вакуум пакетчаларга қадоқланган 
уруғлар. Бундай уруғларнинг унувчан-
лиги оддий идишлардагига нисбатан 
анча узоқ сақланади.
Ундирилган уруғлар. Саноат шарои-
тида ундирилган ва сув шиммайдиган 
пакетларга қадоқланган уруғлар. Бун-
дай уруғлар харид қилинган заҳоти 
экилиши лозим.
Ишлатилмаган уруғлар. Одатда экиш-
дан сўнг уруғларнинг маълум бир қисми 
ортиб қолади. Бу уруғларни ҳам экиш 
учун ишлатиш мумкин. Унутмаслик ке-
ракки, деярли барча экинларнинг уруғи 
ўз унувчанлигини етарлича узоқ вақт 
сақлайди.
Ўз боғидан олинган уруғлар. То-
мор-қада пишиб етилган мевалардан 
уруғ олиш анча қизиқарли ҳисоблана-
ди, аммо бу кўп ҳолларда яхши натижа 
бермайди, чунки кўпгина ўсимликлар 
эркин чангланишда ўзининг навдорлик 
хусусиятларини йўқотади. Ловия ва нў-
хат эса бундан мустасно бўлиб, кўпчи-
лик деҳқонлар ушбу экинларни фақат 
ўзлари олган уруғлардан етиштиради-
лар.
Мазкур қўлланмада сабзавот экинлари уруғларини пакетланмаган ҳолда тав-
сия этилган шароитларда сақлашда яроқлилик муддати давомийлиги кўрсатилган. 
Сақлаш шароитларининг бузилиши уруғларнинг яроқлилик муддатини кескин па-
сайтириб юборади. Қадоғи очилган уруғларни қопқоғи бураб ёпиладиган банка-
ларда салқин, қуруқ ва қоронғи жойда сақлаш лозим.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
6

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling