Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Танлаган экинингиз учун зарур бўладиган бар- ча шароитларни таъминлаб бера оласизми
1
2 3 4 5 6 7 Cабзавотлар ва уларни етиштириш 11 Ушбу бўлимда томорқа ва хўжаликларда етиштириш мумкин бўлган деярли бар- ча сабзавотлар ёритилган. Албатта, улар орасида сабзи, помидор кабилар ҳамма- га маълум, аммо айримлари унчалик машҳур эмас. Масалан, исмалоқ, барг карам, горох ва бақлажон каби сабзавотларни ҳар бир хўжаликда учратиш мумкин деб бўлмайди. Сиз ўз хўжалигингизда етиштириш учун қуйида келтирилган бақлажондан тор- тиб шолғомгача бўлган кенг рўйхат ичидан исталган сабзавотни танлаб олишингиз мумкин. Экинни танлашда шошилманг. Энг аввало хўжалик аъзолари билан маслаҳатла- шинг. Рўзғорда кўпроқ ишлатиладиган, рентабелли ҳамда бозорбоп сабзавотлар рўйхатини тузиб олганингиздан сўнг улар тўғрисида ушбу китобда баён этилган тавсифларни батафсил ўқиб чиқинг. Танлаган экинингиз учун зарур бўладиган бар- ча шароитларни таъминлаб бера оласизми? Чунки ҳар бир сабзавотнинг ташқи муҳитга бўлган талаби турличадир. Масалан, гулкарам кучсиз қумлоқ тупроқларда яхши ривожланмайди, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда эса сабзи, пиёз каби экинларни етиштириш жуда қийин. Бундан ташқари ерингизга офтоб нурлари камроқ тушади- ган бўлса, помидор, бақлажон, қалампир каби иссиқсевар экинларни экмаганингиз маъқул. Сабзавотларнинг ташқи муҳитга бўлган талабининг мана шундай томонла- ридан ҳамда ўз хўжалигингизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда рўйхатингизни қайта тузиб чиқинг. Аксарият ҳолларда биз ўз хоҳишимиз ёки одатимизга кўра ҳар йили у ёки бу сабзавотни қайта-қайта етиштираверамиз. Аммо сабазвотларни етиштиришда оз бўлса-да илмий ёндашув мақсадга мувофиқдир. Республикамиз бўйича назар ташлайдиган бўлсак, турли вилоятларда сабзавотларнинг тарқалиш нисбати тур- личадир. Масалан, Фарғона водийсида қалампир, чучук қалампир, бақлажон каби сабзавотлар кўпроқ етиштирилса, Сурхондарё воҳасида карам, пиёз, картошка, Тошкент вилоятида эса помидор, дуккакдошлар, саримсоқ ва кўкат сабзавотларни кўпроқ учратиш мумкин. Шубҳасиз, сизнинг рўйхатингизда ҳам айнан мана шу кенг тарқалган сабзавотлар мавжуд. Ушбу сабзавотларни етиштираётганингизда имкон қадар янги навларни танланг. Чунки, янги навлар қатор хусусиятлари бўйича эски навлардан устун туради. Янги навлардан ташқари сиз учун нотаниш бўлган ҳеч бўлмаганда битта сабза- вот экинини кичикроқ майдонда етиштириб кўринг. У балки сизга фойда келтирар. Ушбу бўлимда камроқ тарқалган, аммо уруғини ҳамма жойдан топиш мумкин бўл- ган сабзавотлар ҳам ёритилган. Янги сабзавотларга эса алоҳида бўлим бағишлан- ган. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling