Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
ОЧИҚ МАЙДОНГА УРУҒ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
ОЧИҚ МАЙДОНГА УРУҒ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?
Очиқ майдонга уруғни экишда “жуда эрта ҳам эмас, жуда чуқур ҳам эмас” деган олтин қоидага амал қилиш зарур. Уруғни ўз вақтида экиш жуда муҳимдир. Аниқ муддатни ўзингиз яшайдиган минтақанинг тупроғи ва об-ҳаво шароитларидан ке- либ чиққан ҳолда белгилашингиз мақсадга мувофиқдир. Унутмангки, уруғлар ис- сиқлик етарлича бўлгандагина унади, шунинг учун уруғни совуқ тупроққа сепсан- гиз яхши натижаларга эриша олмайсиз. Бўлғуси эгат бўйлаб ип тортинг. Ип- нинг бир томонидан кетмоннинг бур- чаги ёрдамида экилаётган экин уруғи учун тавсия этилган чуқурликда жўяк очиб чиқинг. Жўякка уруғни мумкин қа- дар сийракроқ сепинг. Пакетдаги уруғ- ни тўғридан-тўғри сепманг: аввало уни кафтингизга бўшатинг, сўнгра аста-се- кин бош ва кўрсаткич бармоқларингиз ёрдамида сепинг. Жуда майда уруғлар- ни қумга аралаштириб олинг. Уруғни сепиб бўлгач жўякни қўл ёки хаскашнинг орқа томонида эҳтиёткор- лик билан кўмиб чиқинг. Ерни оҳиста босиб чиқинг, лекин суғорманг. Маккажўхори, қовоқча, ловия каби экинларнинг йирик уруғлари теша- ча ёрдамида очилган уячаларга экиб чиқи-лади. Битта уячага одатда 2-3 дона уруғ ташланади; униб чиққач нимжон ниҳоллар олиб ташланиб, биттадан энг кучлиси қолдирилади. Хўжаликларда сабзавот сеялкалари- да уруғ экилганда ускунанинг созли- ги ва уруғ тирқишларининг экилаётган уруғ катталигига мосланганлигига пухта эътибор беринг. Акс ҳолда уруғ сарфи ортиб кетади ёки оз тушиб, хатоликлар сони кўпайиб кетади. Тупроққа уруғ қа- даш мосламаларини мунтазам кузатиб туринг. Шу боис майдон бўйлаб юриш лозим: агар оёқ кийимингизга ер ёпишса, эгат очишга ҳали эрта. Эгатларни очишдан олдин кузги чо- пиқдан қолган йирик кесакларни май- далаб чиқиш жуда муҳимдир. Майдалаш қўл культиватори ёки томорқа панша- хаси, катта майдонларда эса борона ва чизель-культиватор ёрдамида амалга оширилади. Майдалаш билан бир қа- торда майдон текислаб ҳам борилади. Майдон текислангач унга минерал ўғит- лар берилади. Минерал ўғитларни 10 см чуқурликка ташлаш лозим, акс ҳолда улар эндигина ниш ураётган куртаклар- ни куйдириб қўйиши мумкин. Майдонни яхшилаб текислаб, кеса- кларни майдалагач, унинг юзасидаги тош ва ҳар хил чиқиндиларни чиқариб ташланг. Яна бир бор хаскаш билан тупроқ юзасини текислаб, кесак қол- диқларини майдаланг. Тайёр эгат ту- проғи майда кесакли бўлиши лозим. Се- пиладиган уруғ қанчалик йирик бўлса, кесакчаларнинг ўлчами ҳам мос ҳолда йирикроқ бўлиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling