Cабзавотлар ва уларни етиштириш
103
банди узиб ташланади. Баргларни буғда пиширган мақсадга мувофиқдир. Ювилган
барглар катта кастрюлга жойланади, туз, қалампир сепилади ва бироз сариёғ ёки
маргарин солинади (сув қуйилмайди). Кастрюль 5–10 дақиқа қиздирилади, сўнгра
барглар сиқилади. Кўпгина пазандачилик қўлланмаларида исмалоқни майдалан-
ган мускат ёнғоғи ёки ялпиз барглари билан қўшиб тортиш тавсия этилган.
НАВЛАР
Исмалоқнинг ёш баргларини салатларга ишлатиш мумкин, аммо у асосан пиши-
Юқорида таъкидлаганимиздек, республикамизда исмалоқнинг тур ва навлари жуда
кам тарқалган. Унинг айрим хорижий навларини халқимиз муваффақият билан ўз
томорқаларида етиштириб келмоқда. Кўпгина истиқболли навлар эса Давлат Нав
Синаш шохобчаларида ўрганилмоқда. Исмалоқнинг ягона нави Давлат реестрига
киритилган бўлиб, республикамиз ҳудудларида етиштириш учун районлаштирил-
ган.
НАФИС. Тупи тикка, ихчам, барги юмалоқ овалсимон, қирралари ўйилган, банди
узун. Таркибида шифобахш моддалар кўп. Асосан эрта баҳорда экиб етиштирила-
ди. Ўсув даври 35–40 кун.
МУАММОЛАР
Барча экинлар сингари исмалоққа ҳам айрим
касаллик ва зараркунандалар
хавф солиши мумкин. Сохта ун шудринг, тез гулпоя чиқариб юбориш, баргларнинг
куйиши кабилар энг кўп ва хавфли касалликдир. Аммо, агротехника талабларига
риоя қилган ҳолда, ҳамда чидамли навларни экиш билан ушбу муаммоларни енгил
ҳал қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: