Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Экиш олдидан уруғлар дориланади. Уруғлар тупроқ ҳарорати
100 дан юқори бўлганда уна бошлайди
Уруғ экилгандан майсалар униб чиққунгача 
бўлган вақт
5–8 кун
1 м узунликдаги қаторга уруғ сарфи
8 гр.
1 м узунликдаги қаторнинг ўртача 
ҳосилдорлиги
10 та сўта
Уруғ унувчанлигининг сақланиши
2 йил
Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача 
бўлган вақт
12 ҳафта
Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари
Етиштириш жуда ҳам осон
ТУПРОҚ
• Тупроқ яхши зовурланган, гумус миқдори етарлича кўп, чуқур унумдор қатламли 
бўлиши лозим.
• Жой қуёш яхши тушадиган, шамолдан ҳимояланган бўлиши керак. Майдон кузда 
чопилади, чопиқ билан бирга яхши чириган компост солинади. Экишдан икки 
ҳафтача олдин комплекс ўғитлар сепилади.
• Республикамиз шароитида ширин маккажўхори икки муддатда баҳорда ва ёзда 
такрорий экин сифатида етиштирилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
106
УРУҒЛАРНИ ЭКИШ ВА КЎЧАТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғни экиш (очиқ 
майдон)
Уруғни экиш (кўчат 
учун)
 
Ҳосилни йиғиб олиш
• Шамол ёрдамида урғочи гуллар яхши чангланиши учун ширин маккажўхори бир 
неча қатор қилиб экилади. 
• Кўчат ўтқазишда ўсимликларнинг илдиз тизими шикастланмаслиги учун кўчат-
лар торф-чириндили тувакчаларда етиштириб олинади. Тувакчаларга иккитадан 
уруғ экилиб, кучсизлари олиб ташланади. Экиш олдидан кўчатлар чиниқтирила-
ди.
ПАРВАРИШЛАШ
• Қатор оралари мунтазам юмшатилиб, бегона ўтлар йўқотилади. Юмшатишда 
ўсимлик илдизининг шикастланмаслигига эътибор бериш лозим.
• Поя асосида кўрина бошлаган илдизлар устига тупроқ тортилади. Ўсимликларда 
ҳосил бўлган ён шохлар олиб ташланади.
• Тупроқнинг қуриб қолишига йўл қўйилмайди, вақти-вақти билан суғориб турила-
ди. Суғориш айниқса гуллаш даврида зарурдир.
• Оналик гуллар яхши чангланиши учун эркак гуллар тўла шаклланган даврда 
ўсимликлар енгил силкитиб чиқилади. Сўталар тўлиша бошлагач ўсимликларга 
суюқ озуқа берилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling