Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


УРУҒЛАРНИ ЭКИШ ВА КЎЧАТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

УРУҒЛАРНИ ЭКИШ ВА КЎЧАТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ
• Кўчатлар кўп миқдорда керак бўладиган бўлса, уруғлар яшик ва лотокларга се-
пилади, юзасига юпқа қалинликда тупроқ солиниб намланади ва 160 дан паст 
бўлмаган ҳароратда ушланади. Майсаларда иккитадан чинбарг ҳосил бўлгач, кў-
чатлар диаметри 9 см бўлган торф-чириндили тувакчаларга пикировка қилина-
ди.
• Агар озгина кўчат керак бўладиган бўлса, у ҳолда яхшиси тайёр кўчатларни 
ишончли жойлардан харид қилганингиз маъқул ёки диаметри 9 см ли торф чи-
риндили тувакчаларга 2 донадан уруғ экилади, майсалар униб чиққач кучсиз 
ниҳоллар олиб ташланади.
• Кўчатлар 15-20 см га етиб биринчи шокилдада гуллар кўрина бошлагач компо-
стли қоп, тувак ёки иссиқхона ерига 50 см оралиқда ўтқазиб чиқилади.
ПАРВАРИШЛАШ
• Асосий поя таянч сўриларга боғлаб қўйилади ёки юқорига тортилган ипларга 
йўналтирилади. Барг қўлтиғидан чиққан ён шохлар 2-3 см узунликда чилпиб 
ташланади.
• Ўсимлик баландлиги тахминан 1,2 мга етгач биринчи гул шокилдасидан пастда 
бўлган барглар олиб ташланади. Бутун мавсум давомида сарғая бошлаган барг-
лар ўткир пичоқ билан мунтазам олиб ташлаб турилади.
• Мунтазам суғориб турилади, тупроқ доимо нам ҳолатда бўлиши лозим. Ўз вақти-
да суғорилмаса шокилдадаги охирги гуллар чириши ёки мевалар ёрилиб кети-
ши мумкин. Ҳар бир суғоришда ўғит ҳам қўшиб берилади. Компостли қопларга 
экилган ўсимликлар айниқса тез-тез суғориб турилади.
• Ўсимликлар яхши чангланиши учун мунтазам пуркалади, тўпгуллар силкитилади. 
Иссиқ кунларда тез-тез шамоллатиб турилади, ҳарорат 240 дан ошиб кетмасли-
ги лозим. Ўсимликларнинг бўйи иссиқхона томигача етиб боргач, ёки 7 та шокил-
да ҳосил қилгач энг юқори шокилдадан сўнг иккита барг қолдириб ўсимликлар 
чилпиб қўйилади.
ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Ҳосилни очиқ усулдаги сингари йиғиб олинади (кейинги бетларга қаралсин).


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
110

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling