Cабзавотлар ва уларни етиштириш
107
чиқса – бироз пишиб ўтиб кетган. Маккажўхорилар дон суюқлиги қаймоқсимон
консистенцияга эга бўлганда (сут пишиқлик даври) йиғиб олинади.
• Сўталар бевосита истеъмол қилишдан олдин узилади, улар ўсимлик поясига ши-
каст етказилмаган ҳолда қайириб олинади.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Йиғиб олинган заҳотиёқ қанча тезроқ қайнатилган маккажўхори шунча ширин-
роқ бўлади. Қайнатишнинг ҳам ўзига хос икки қоидаси бор: маккажўхори қайна-
тиладиган сувга ҳеч қачон туз солманг, янги узиб олинган сўтани атиги бир неча
дақиқагина қайнатинг. Қайнатишдан олдин сўта барглари ечиб ташланади, банди
қирқилади ва попуклардан тозаланади.
САҚЛАШ УСУЛИ: Маккажўхорини сақламаганингиз маъқул, зарур ҳолларда со-
витгичларда 3 кунгача сақлаш мумкин.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Сўталар туз солинмаган сувда 5–8 дақиқа қайнатилади. Қай-
натиб олинган маккажўхори енгил қуритиб олинади ва қиздирилган сариёғ ҳамда
йирикроқ туз билан тортилади. Жўхорини қовуриш ҳам мумкин. Бунинг учун дон-
лар сўтадан ажратиб олинади, туз, ун, тухум ва сут аралаштирилиб товага солинади
ва тилларанг тусга киргунгача қовурилади. Унинг янги ажратиб олинган донлари
шўрва тайёрлашда ҳам ишлатилади.
НАВЛАР
Ширин маккажўхорининг навлари республикамизда бирмунча кам тарқалган.
Ҳозирги кунда унинг янги истиқболли хорижий навлари келтирилиб Давлат Нав
Синаш шахобчаларида ўрганилмоқда. Ширин маккажўхорининг
ягона Шерзод
нави Давлат Реестрига киритилган бўлиб, республикамизнинг барча вилоятларида
етиштириш учун тавсия этилган.
ШЕРЗОД. Тезпишар нав, ўсув даври 73–75 кун. Ўсимлик бўйи 150–170 см, ётиб
қолиш ва пуфакли қоракуяга чидамли, сўтаси 120–200 гр атрофида. Дони йирик,
1000 та дон вазни 330–350 гр. Асосий ва такрорий экинбоп.
Do'stlaringiz bilan baham: