Cабзавотлар ва уларни етиштириш
104
1. СОХТА УН ШУДРИНГ
Ўсимликларни салқин ва серёғин об-ҳаво шикастлайди. Дастлаб ташқи сўнгра
бошқа барглар юзасида сариқ доғлар, остида эса кулранг-қизил моғор пайдо
бўлади. Касаллик ривожлана бориши билан зарарланган жойлар қораяди.
Курашиш усули. Касалланган барглар юлиб ташланади. Касалликнинг даст-
лабки белгилари намоён бўлиши биланоқ ўсимликларга карбендазим пур-
калади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Алмашлаб экишга риоя қилинади. Яхши зовурлан-
ган жойларга экиш ҳамда ўз вақтида ягоналаш мақсадга мувофиқдир.
2. МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ
Томирлар оралиғидаги барг тўқималари сарғаяди, баргнинг қирралари
юзасига қараб енгил қайрилиб қолади. Кўпроқ ёз ўрталарида, яхши зовур-
ланмаган тупроқларда кузатилади.
Курашиш усули. Тупроққа таркибида микроэлементлар мавжуд бўлган
ўғитлар солинади. Баъзан барг орқали озиқлантириш ҳам ёрдам беради.
Огоҳлантирувчи чоралар: Исмалоқ бой тупроқларни талаб этади, шу боис
кузги чопиқда тупроққа яхши чириган компост солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: