Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


СЕВАРА. Эртапишар нав, ўсув даври 96 кун. Меваси юмалоқ, ранги малинасимон.  Иссиқлик ва нематода касалликларига чидамли. ИСТИҚЛОЛ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

СЕВАРА. Эртапишар нав, ўсув даври 96 кун. Меваси юмалоқ, ранги малинасимон. 
Иссиқлик ва нематода касалликларига чидамли.
ИСТИҚЛОЛ. Ўртапишар янги нав, ўсув даври 111 кун. Меваси йирик, шакли юма-
лоқ, тўқ қизил. Банди осон узилади, иссиқлик ва нематода касалликларига чидамли.
КЛАССИК F1. Эртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври 95-105 кун. Меваси чў-
зинчоқ, олхўрисимон, ранги қизил. Иссиқлик ва нематода касалликларига чидамли.
ШАРҚ ЮЛДУЗИ. Ўртапишар, иссиқлик ва касалликларга чидамли. Меваси юма-
лоқ, йирик, ранги қизил. 
БАҲОДИР. Кечпишар нав, ўсув даври мева техник пишиб етилгунча 130 кун. Ме-
васи жуда йирик, кўриниши чиройли, таъми яхши, нав иссиқликка яхши чидамли.
БРИКСИ F1. Кечпишар Голландия дурагайи, ўсув даври мева техник пишиб етил-
гунча 153 кун. Меваси юмалоқ, устки томони бироз дўнг.
СКИФ F1. Эртапишар Голландия дурагайи. Плёнка остида эртаги помидор 
етиштириш учун қулай нав. Сўлиш касалликлари ва тамаки мозаикаси касалликла-
рига чидамли, ҳосилини механизмлар ёрдамида териш мумкин.
КЕНАН F1. Эртапишар Голландия дурагайи. Деярли барча хўжалик белгилари 
жиҳатидан Скиф F1 навига ўхшаб кетади.
ИНДЕТЕРМИНАНТ НАВЛАР
СИТА F1. Эртапишар Голландия дурагайи. Очиқ майдонларда ҳам етиштириш 
мумкин. Мевалари йирик, шакли юмалоқ, қизил. Нематода ва вертициллёзга чи-
дамли.
АНТИНЕЯ F1. Эртапишар индетерминант Франция дурагайи. Очиқ майдонда ҳам 
етиштириш мумкин. Меваси юмалоқ, қаттиқ, этли. Касалликларга чидамли.
ДОН ХОСЕ F1. Ўртача эртапишар индетерминант Франция дурагайи. Ўсув даври 
105 кун. Меваси юмалоқ, қаттиқ, этли. Сақланиши ўртача, касалликларга чидамли.
МУАММОЛАР
Касалликлар ва ривожланиш жараёнларининг бузилиши помидор етиштиришда 
зараркунанда ҳашаротларга нисбатан кўпроқ хавф туғдиради. Айниқса ёпиқ усул-
да етиштириладиган помидорлар кўпроқ касалланади. Даволаш касалликнинг 
дастлабки белгиларидаёқ бошланади. Юқориги шокилдадаги мевалар яхши тўли-
ши учун калийли ўғитлар мунтазам берилади. Ўғитларни меъёридан ортиқ қўллаш 
ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, шу боис оз-оздан тез-тез 
озиқлантириш мақсадга мувофиқдир.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
115

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling