Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Шубҳасиз, ўз томорқангизда етиштирилган помидорлар харид қилинганга 
нисбатан анча ширин бўлади, аммо меваларнинг таъми унинг навига ҳам бевоси-
та боғлиқдир. Помидор асосан салатлар тайёрлашда, таомларга ўзига хос ранг ва 
таъм беришда ишлатилади ёки қовурилади. Помидордан турли хил икралар, кет-
чуп, тузламалар, помидор шарбати ва маринадлари тайёрланади. Помидор янгили-
гича ҳам кўплаб истеъмол қилинади. Махсус пазандачилик қўлланмаларида поми-
дордан тайёрланадиган салат ва таомларнинг юзга яқин рецептлари келтирилган.
САҚЛАШ УСУЛИ: Полиэтилен халтачаларга солиниб совитгичларда бир ҳафтага-
ча сақлаш мумкин.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Қовуриш учун помидор мевалари ўртасидан бўлинади, 
қирқилган юзасига ёғ суркалади, қалампир, бир оз шакар ва таъбга кўра туз сепи-
либ беш дақиқа қовурилади. Йирик ва серэт помидорлар қиймаланиб иссиқлигида 
ёки совуқлигича тортилади. Помидор мевалари қайнаб турган сувли қозонда қо-
пқоғи ёпиқ ҳолатда бир дақиқа ушланса пўсти осон ажралади. Помидор турли са-
латлар, соуслар, шўрва, бутерброд ва бошқаларда ишлатилади. Помидордан жуда 
хуштаъм шарбат ва маринадлар тайёрланади.
НАВЛАР
ТМК-22. Ўртапишар нав, ўсув даври мева техник пишиб етилгунча 118 кун. Ме-
васи юмалоқ, ранги тўқ қизил, қаттиқроқ.
АВИЦЕННА. Ўртапишар, ўсув даври 116 кун. Мевалари узоқ масофаларга ташиш-
га яроқли. Серҳосил ва иссиқликка чидамли.
СУЛТАН F1. Эртапишар Голландия дурагайи, ўсув даври мева техник пишиб етил-


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
114
гунча 90 кун. Меваси ясси юмалоқ, қизил. Ҳосилдорлиги юқори, Ташишга яроқли, 
сўлиш касалликларига чидамли.
ТРИСТАР F1. Меваси чўзинчоқ, ўртапишар Голландия дурагайи. Жуда харидор-
гир, қайта ишлашбоп, механизмларда теришга мос, касалликларга чидамли. Ўсув 
даври 105-110 кун.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling