Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курашиш усули
- 23. ФИТОФТОРОЗ
- 24. МЕВАЛАРНИНГ ЁРИЛИБ КЕТИШИ
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Огоҳлантирувчи чоралар: Юқори- да санаб ўтилган омиллар барта- раф этилади. 22. ТОМОРҚА ТУНЛАМИ Мазкур капалакнинг йирик яшил қуртлари поя ва меваларни кеми- ради. Ёш қуртлар барглар билан озиқланади. Курашиш усули: Ушбу босқичда са- марали курашиш усули мавжуд эмас. Мевалар йўқ қилинади. Огоҳлантирувчи чоралар: Баргларда майда қуртлар ва тешикчалар пайдо бўлиши билан ўсимликларга перме- трин ёки фенитротион пуркалади. 23. ФИТОФТОРОЗ Мевалар қорамтир доғлар билан қопланади ва тезда бутунлай чириб кетади. Фитофтора хавфли юқумли касаллик бўлиб, сақлашда ҳам мева- ларни зарарлаши мумкин. Курашиш усули: Мавжуд эмас. Мева- лар йўқ қилинади. Огоҳлантирувчи чоралар: Баргларда фитофторанинг дастлабки белгила- ри аниқланиши биланоқ (аввалги бетда) меваларни сақлаб қолиш учун препарат пуркалади. 24. МЕВАЛАРНИНГ ЁРИЛИБ КЕТИШИ Бундай мевалар очиқ усулда ҳам, иссиқхоналарда ҳам кўплаб учрайди. Ёрилиш тупроқ қуриб кетгандан сўнг мўл суғориш на- тижасида келиб чиқади. Курашиш усули: Мавжуд эмас. Огоҳлантирувчи чоралар: Ту- проқнинг қуриб қолишига йўл қўйилмайди, мунтазам суғориб турилади. 25. “ОҲУ КЎЗ” Суғориш вақтида тупроқдаги фито- фтора спораларининг етилган ме- валарга тушиши натижасида уларда атрофи қорамтир ҳалқалар билан ўралган кулранг доғлар ҳосил бўла- ди. Курашиш усули: Мавжуд эмас. Огоҳлантирувчи чоралар: Пастки шокилдалар кўтариб қўйилади. Ту- проқ торф билан мулчаланади. МЕВАЛАР Cабзавотлар ва уларни етиштириш 118 ШОЛҒОМ Шолғом витаминга бой ва қувватбахш илдизмева сифатида жуда қадимдан кўп халқларда машҳур- дир. Буюк аллома Ибн Сино ҳам шолғомдан кўп касалликларни даволашда фойдаланган. Уни ўз то- морқангизда етиштирсангиз савдо расталаридан харид қилинадиган йирик, пўкаклашиб қолган ёки пишиб ўтиб кетган илдизмеваларга нисбатан анча сифатли ва хуштаъм маҳсулотга эга бўласиз. Чун- ки одатда кўпгина деҳқонлар сотиш учун шолғом етиш-тирганда унинг етарлича вазн тўплашини кутишади. Республикамиз шарои- тида шолғомни асосий ва такрорий экин сифатида икки муддатда етиштириш мум- кин. Эрта баҳорда экилган шолғом ҳосили ёз ойларида, ёзда такрорий экилгани эса кеч кузда совуқ тушиши олдидан йиғиб олинади. Шолғом тез ва жиддий му- аммоларсиз ривожланади, фақатгина эртаги навлар ташқи муҳит омилларига бир мунча талабчанроқ. Умуман олганда республикамиз иқлим шароитида шолғомни муваффақият билан етиштириш мумкин. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling