11. ВЕРТИЦИЛЛЁЗ СЎЛИШ
Барглар кундузги жазирамада
сўлийди, аммо тунги салқинда
тикланиб олади. Пастки барглар
сарғаяди. Поянинг пастки қисми
қирқилганда касалликнинг ўзига
хос белгиси – қорамтир йўл-йўл
тўқималарни кўриш мумкин.
Курашиш усули: Даволовчи препа-
ратлар мавжуд эмас. Янги илдизлар
ҳосил бўлишига имкон бериш учун
тупроқ мулчаланади. Имконият
бўлса иссиқхонада 2 ҳафта мобай-
нида ҳарорат 200 да ушланади.
10. НЕМАТОДАЛАР
Ўсимликнинг ўсиши секинлашади,
баргларнинг ранги ўзгаради (барг
ости бинафшаранг тусга кириши
мумкин). Илдизларда майда оқ пу-
факчалар (картошка пуфаксимон
нематодаси) ёки йирик қорамтир
шишларни (илдиз галла нематода-
си) кўриш мумкин.
Курашиш усули: Мавжуд эмас.
Ўсимликлар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Зарар-
ланган майдонда энг ками 6 йил-
гача помидор ва картошка етишти-
рилмайди.
13. ФИТОФТОРОЗ
Серёғин об-ҳавода касаллик очиқ
майдондаги помидорларни бутун-
лай нобуд қилиши мумкин. Барглар
четидан бошлаб қораяди ва нобуд
бўлади, поялар қорайиб кетади.
Курашиш усули: Касаллик авж олиб
кетганда даволаб бўлмайди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Ўсим-
ликлар чилпилгандан сўнг дарҳол
манкозеб
пуркалади.
Серёғин
об-ҳавода ишлов бериш ҳар 2 ҳаф-
тада такрорланади.
9. ИССИҚХОНА ОҚ ҚАНОТИ
Помидорнинг энг кўп тарқалган за-
раркунандаси. Вояга етган ҳашарот
ва унинг личинкалари барг шира-
сини сўради, натижада барг хира-
лашиб буралиб кетади. Барглар ва
мевалар асалсимон ғубор билан
қопланади, кейинчалик унинг юза-
сида қора моғор ҳосил бўлади.
Курашиш усули: Ҳар 3 кунда бир
марта эрталаб ўсимликларга то ҳа-
шаротлар йўқолгунча перметрин
пуркалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |