Огоҳлантирувчи
чоралар:
Вирус билан касалланмаган
кўчатлар сотиб олинади. Ви-
русларни ташиб юрувчи шира
битларига қарши препаратлар
пуркалади. Помидор тамаки
вируслари билан ҳам касалла-
нади, шу боис чекиш вақтида
помидорларга қўлингизни те-
гизманг.
2. БАРГ БУЖМАЙИШИ
Баргларнинг буралиб қолиши помидорларда жуда тез-тез учраб турадиган ҳолат, аммо у картошкадаги
сингари ҳамма вақт ҳам касаллик аломати бўлавермайди. Масалан тўқ яшил тусли ёш буралган барглар
ўсимликнинг яхши ўсаётганлигидан далолат беради, катта ёшли ўсимликларда баргларнинг буралиши
эса ўсимликни ҳаддан зиёд ялонғочлаб юбориш ёки қисқа муддат ичида ҳароратнинг кескин тушиб
кетиши оқибатида юзага келади. Шу боис, агар ўсимликларда касаллик ва зараркунандаларнинг аниқ
белгилари бўлмаса, ҳеч қандай чора қўлланилмайди.
ДЕФОРМАЦИЯГА УЧРАГАН
ЁКИ ДОҒЛИ БАРГЛАР
Мозаика
вируси
3. ЦЕРКОСПОРОЗ
Барг ости қирмизи –
қўнғир моғор билан
қопланади, юзаси эса
сарғаяди.
Биринчи
навбатда пастки барг-
лар касалланади.
Курашиш усули: Паст-
ки баргларнинг бир
қисми олиб ташланади. Касаллик белгилари на-
моён бўлган заҳотиёқ ўсимликларга карбендазим
пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Иссиқхона шамоллатиб
турилади, айниқса кечаси.
4. КУЛРАНГ ЧИРИШ
Одатда поянинг у
ёки бу шикастланган
қисми чирий бошлай-
ди, кейинчалик эса
касаллик поянинг бо-
шқа қисмларига ҳам
тарқалади. Гул шо-
килдалар зарарлан-
ганда мевалар тўки-
либ кетади.
Курашиш усули: Касалланган жойлар қирқиб оли-
нади ва ярага карбендазим енгил пуркаб қўйила-
ди.
Огоҳлантирувчи чоралар: Намликни тушириш
учун иссиқхона шамоллатиб турилади. Зарарлан-
ган барг ва мевалар йўқотилади. Кўчатлар сийрак
экилади. Мунтазам карбендазим пуркалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |