Cабзавотлар ва уларни етиштириш
116
6. ИЛДИЗЛАРНИНГ ФИТОФТОРОЗ
ЧИРИШИ
Касаллик кўпинча кўчатларни,
баъзан катта ёшли ўсимликларни
ҳам зарарлайди.
Курашиш усули: Касаллик кенг
миқёсда тарқалиб кетса ўсимли-
клар қазиб олинади ва йўқ қи-
линади. Камроқ тарқалган бўлса
тупроқ
нам торф билан мулчала-
нади ва дитан билан суғорилади,
аммо ҳосил кам бўлади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчат-
лар стерилланган тупроқ ёки ком-
постда етиштирилади. Ўртача миқ-
дорда суғорилади. Зарарланган
тупроқларга кўчат ўтқазилмайди.
7. ДИДИМЕЛЛОЗ РАК
Катта ёшли ўсимликлар касалла-
нади. Пастки барглар сарғаяди,
поя асосида эса қора нуқтали
кўнғир чуқурчалар пайдо бўлади.
Касаллик поянинг бошқа қисмла-
рига ҳам тарқалиши мумкин.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Ка-
салланган ўсимликлар йўқ қили-
нади, қолган ўсимликлар
пояси-
нинг илдиз бўғзига карбендазим
пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчат-
ларни ўтқазишдан олдин иссиқ-
хона ва асбоб- анжомлар стерил-
ланади.
Илдизи
чириган
Илдизи
чиримаган
8. ГОРМОНАЛ КАСАЛЛАНИШ
Газон орасидаги бегона ўтларга
қарши курашиш учун қўлланилган
гербицидларнинг оз бўлсада поми-
дорга тегиб кетиши вирусли касал-
ликни эслатувчи оғир бузилишга
олиб келади: яъни эгилган ингичка
япроқчали
папоротниксимон барг-
лар ҳосил бўлади, барг банди ва
поя буралиб кетади.
Меваларнинг
шакли олхўрисимон, ичи эса ғовак
бўлиб қолади. Шу боис газонлар-
га фақатгина
шамолсиз кунларда
ишлов берилади, гербицид теккан
асбоб-анжомларни бошқа ишларда
қўллаш қатъиян ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: