Cабзавотлар ва уларни етиштириш
119
ЭКИШ
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғларни экиш
Ҳосилни йиғиб олиш
ПАРВАРИШЛАШ
• Ягоналаш эртаги навларда 10 см, кечки навларда 20 см қолдирилиб, бир неча
босқичда ўтказилади.
• Ўсимлик атрофидаги тупроқ юмшатилиб турилади, мунтазам суғорилиб, тупроқ
нам ҳолатда тутилади.
• Қуруқ тупроқларда шолғом майда ва эти томирлашган бўлиб қолади. Ёки узоқ
давом этган қурғоқчиликдан сўнг мўл суғориш ёки ёмғир ёғиши натижасида ил-
дизмевалар ёрилиб кетади.
• Ўсимликка зараркунандалар тушса уларнинг дастлабки белгилари аниқланиши
биланоқ тегишли препаратлар пуркалади.
ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Эртаги навларнинг илдизмевалари тупроқдан редиска сингари суғуриб олинади.
Хомлигича истеъмол қилиш учун илдизмевалар диаметри 6-8 см га етганда, пи-
шириш учун эса 8-10 см га етганда ҳосилни йиғиб олишга киришилади.
• Кечки навларнинг жуда катталашиб кетишига йўл қўйилмайди, чунки уларнинг
таъм сифатлари пасаяди. Одатда ҳосил кеч кузда бошланиб, биринчи совуқ туш-
гунча тугатилади. Йиғиб олинган илдизмеваларнинг барглари олиб ташланади,
яшикларга жойланади, устидан қуруқ қум сепилади ва салқин жойда сақланади.
• Илдизмеваларни картошка сингари ўраларда ҳам сақлаш мумкин.