Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

 ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Республикамизда шолғомнинг эртаги навлари деярли учрамайди ва жуда кам-
дан-кам ҳолатларда етиштирилади. Чунки мамлакатимизнинг иссиқ иқлимли ша-
роитида унинг эртаги етиштирилган навлари тезда пўкаклашиб қолади. Умуман 
олганда, эртаги навлар хомлигича ейилиши ҳам мумкин. Унинг бошчаси ва илди-
зи қирқилиб, пўстидан тозаланади, қирғичдан ўтказилади ва бошқа сабзавотлар 
билан бирга салат тайёрланади. Аммо ҳар кимга ҳам шолғомнинг таъми ёқавер-
майди. Унинг илдизмевалари бутунлигича 25 дақиқа қайнатилади ва сариёғ ҳамда 
петрушканинг майдаланган япроқлари билан дастурхонга тортилади. Шолғомнинг 
йирик бўлакланган илдизмевалари шўрва, шавла, ош ва бошқа таомлар тайёр-
лашда ишлатилади.
САҚЛАШ УСУЛИ. Полиэтилен халтачаларга солиниб совитгичларда икки ҳафта-
гача сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ. Илдизмевалар яхшилаб ювилади, боши ва илдизлари қирқиб 
ташланади, пўстидан тозаланади. Сўнгра йирик бўлакларга бўлиниб 30 дақиқа мо-
байнида қайнатилади, сўнгра енгилгина қуритиб олинади ва иссиқлигида сариёғ 
ҳамда майдаланган петрушка билан дастурхонга тортилади. Қайнатилган шолғом-
дан сариёғ, қаймоқ, майдаланган қора мурч ва бироз лимон шарбати аралашти-
риб ажойиб халим тайёрлаш мумкин. Кўпчилик бундай халимга картошка ва сабзи 
қўшишни ҳам хуш кўради. Шолғомни шунингдек сабзавотли рагу ва шўрваларга 
қўшиш мумкин.
НАВЛАР
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек республикамизда шолғомнинг баҳорги 
етиштириладиган навлари учрамайди. Унинг фақатгина кузги навлари Давлат Ре-
естрига киритилган бўлиб, мамлакатимиз ҳудудларида етиштириш учун тавсия 
этилган. Унинг баҳорги хорижий нав ва дурагайлари эса Нав Синаш шахобчалари-
да ўрганилмоқда.
МУЯССАР. Тезпишар нав, ўсув даври 91 кун. Илдизмеваси ўртача катталикда
юмалоқ ва силлиқ, ранги оқ, эти серсув ва нозик. Кечки муддатда етиштириш тав-
сия этилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling