Cабзавотлар ва уларни етиштириш
122
Сабзавот етиштиришда ҳам барча қишлоқ хўжалик экинлари сингари у ёки бу
муаммога дуч келинади. Агар ҳашаротлар ёки бошқа
зараркунандалар гулларга
тушса, у ҳолда улар гулзорнинг манзаралилигигагина путур етказади холос, сабза-
вот экинларида эса зараркунандалар олинадиган ҳосилни бутунлай йўққа чиқари-
ши мумкин. Ўсимлик касалликлари ҳам жуда кўп нохушликларни келтириб чиқа-
риши мумкин. Маълумки, кўпгина касалликларни замбуруғлар келтириб чиқаради,
бундай ҳолатларда касалликни фунгицидлар пуркаш орқали бартараф этиш мум-
кин. Аммо у ёки бу касаллик бактерия ёки вирус орқали қўзғатилган бўлса, уни
кимёвий воситалар билан мутлақо бартараф этиб бўлмайди.
Унутмаслик керакки, сабзавот етиштиришда юзага
келадиган муаммоларнинг
ҳаммаси ҳам касаллик ёки зараркунандалар таъсирида келиб чиқавермайди. Ма-
салан, помидорда меваларнинг ёрилиб кетиши, карамда бош ўрамаслик, пиёзда
бўйин йўғонлашуви каби кўплаб ҳолатлар зараркунанда ёки
касаллик натижаси
эмас, балки бошқа сабаблар туфайли юзага келади. Бу бўлимда биз ҳар хил тур-
га мансуб
нохушликларни олдини олиш, турли зараркунанда ва
касалликларни
аниқлаб, уларга қарши курашиш, шунингдек сабзавот экинлари ривожланишидаги
бузилишларни бартараф этиш йўл-йўриқларини тавсифлаб ўтамиз. Муайян экинни
етиштиришда юзага келадиган муаммолар эса ўша ўсимлик тавсифида келтириб
ўтилади ва шу ернинг ўзида берилган ўсимликнинг энг хавфли касаллик ва зарар-
кунандалари ёритиб ўтилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган муаммолар сизда ташвиш уйғотмасин, чунки бутун
умр деҳқончилик қилиб ҳам бу муаммоларга дуч келмаслигингиз мумкин. Муал-
лиф фақатгина сизда ушбу муаммолар тўғрисида малака бўлиши ва кутилмаганда
юзага чиқиб қолиши мумкин бўлган бу муаммоларни бартараф этиш бўйича кўник-
мага эга бўлишингизни истайди холос.
Do'stlaringiz bilan baham: