Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


МУАММОЛАР КЕЛИБ ЧИҚМАСИДАН


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

МУАММОЛАР КЕЛИБ ЧИҚМАСИДАН 
АВВАЛ УНИ ОЛДИНИ ОЛИНГ
Экинни тўғри танланг. Китобдан экин тавсифини батафсил ўқиб чиқинг, фақатги-
на уруғли пакетчадаги қисқа аннотацияга таяниб қолманг. Танлаган навингизнинг 
тавсия этилган экиш муддатлари сизни қониқтиришига ишонч ҳосил қилинг. Уруғ 
сотиб олишни орқага сурманг, чунки яхши уруғлар савдода тез тугаб қолади. Агар 
кўчатидан экмоқчи бўлсангиз, у ҳолда харид қилишга шошилманг. Кўчатларни бе-
восита экиш олдидан сотиб олинг. Ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган бақув-
ват, баргларининг ранги бир хилда ҳамда яхши ривожланган илдиз тизимига эга 
бўлган ўсимликларни танланг.
Тупроқни тўғри тайёрланг. Тупроқ яхши зовурланган бўлиши лозим, захлик ил-
III-БЎЛИМ
САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШДАГИ УМУМИЙ МУАММОЛАР


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
123
диз чиришига олиб келади. Тупроққа гўнг ва минерал ўғитларни тўғри солинг, чунки 
унутмаслик лозимки, турли экинлар тупроқ таркибини турлича талаб қилади. Эрта 
баҳорги экиладиган экинлар тупроғини кузда чопиб тайёрлаб қўйиш мақсадга му-
вофиқдир.
Алмашлаб экишни йўлга қўйинг. Тупроқ кучсизланмаслиги ҳамда тупроқ билан 
боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқмаслиги учун бир жойда у ёки бу экинни бир неча 
йил мобайнида сурункасига етиштирманг. Бу борада китоб аввалида ҳам батафсил 
тавсиф бериб ўтдик.
Экинларнинг қалин бўлишига йўл қўйманг. Уруғларни сийракроқ экинг. Ягона-
лашни имкон қадар эртароқ ўтказинг: қалин экилган ўсимликлар ёмон ўсади ва 
касалликларнинг келиб чиқиш хавфи тезда кучайиб кетади. Ягоналанган ўсимли-
кларни экин майдонида қолдирманг – уларни компост ғарамига ташланг ёки куй-
дириб юборинг.
Бегона ўтлар ва чириндиларни ўз вақтида йўқотинг. Бегона ўтлар сув, озиқа мод-
далари, майдон ва ёруғлик учун маданий экинлар билан рақобатлашади. Ахлатлар 
эса бегона ўтлар сингари касаллик ва зараркунандаларни тарқатувчи манба бўлиб 
хизмат қилиши мумкин.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling