Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Зарарланган ўсимликларни экин майдонидан йўқотинг


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Зарарланган ўсимликларни экин майдонидан йўқотинг. Томорқангизда касал-
лик манбаларини қолдирманг. Зарарланган ўсимликларни олиб ташланг ва йўқ қи-
либ юборинг.
Озиқлантириш ва суғоришни тўғри ўтказинг. Сабзавот экинларини комплекс 
ўғитлар билан тавсия этилган меъёрда озиқлантиринг. Илдиз атрофидаги тупроқ-
нинг қуриб қолишига йўл қўйманг, аммо шу билан бирга унутмангки, тез-тез, аммо 
етарсиз миқдорда суғориш ҳам фойда ўрнига бир қанча муаммоларни келтириб 
чиқариши мумкин.
МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ОРҚАГА СУРМАНГ
Ўсимликлар учун “тез ёрдам” тўпламини тайёр ҳолда тутинг. “Керакли тошнинг 
оғирлиги йўқ”, дейишади доно халқимиз. Омборингизда доимо бирор кенг қамров-
ли энг кўп ишлатиладиган пестицид бўлсин ва препаратларни пурковчи асбоб ишга 
яроқли ҳолда турсин.
Зарур ҳолатларда ўсимликларга препарат билан ишлов беринг. Экинларни мун-
тазам назорат қилинг, бирор нохушлик юзага келганда ушбу китобдаги экин тавси-
фини батафсил ўқиб чиқинг. Аниқ ташхис қўйганингиздан сўнг зудлик билан бар-
тараф этиш чораларини қўлланг.
Зараркунандалар билан курашишда қуйидаги бир нечта препарат қоидаларига 
амал қилсангиз, уларни осон ва самарали бартараф этасиз:
• Препарат қадоғидаги йўриқномани пухта ўқиб чиқинг ва ушбу паспорт сиз-
нинг экинингиз учун ҳам тавсия этилганлигига ишонч ҳосил қилинг
• Ишчи эритма тайёрлашда унинг концентрациясини тавсия этилган меъёрдан 
ошириб юборманг


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
124
• Препаратни пуркаш учун гербицид пуркашда фойдаланилган ускуналарни 
зинҳор ишлатманг
Ишлов беришни эрталаб, шамолсиз кунда ўтказинг, пуркашда барча барглар 
тўлиқ ҳўлланишига эътибор беринг.
Ишлов беришни тугатгач, ускунани, қўл ва юзларингизни яхшилаб ювинг. Кимёв-
ий препаратларни ишончли жойда сақланг, уларни ёзувсиз қолдирманг. Зинҳор 
пестицидлар учун озиқ-овқат идишларини ишлатманг.
Ишлов беришни ўз вақтида ўтказиш ҳам муҳимдир. Пестицидлар зараркунан-
даларнинг дастлабки белгиларидаёқ пуркалади. Системали препаратлар ўсимлик 
ичига кириб, ҳужайра суюқлиги билан бирга ўсимликнинг тегишли жойигача кириб 
боради. Фунгицидлар одатда ҳимоя сифатида ишлатилади, шу боис уларни касал-
лик белгилари намоён бўлмасидан олдин қўлланг.
Айрим зарарланишлар (ўргимчаккана, оққанот, айрим касалликлар) такрорий 
ишлов беришни талаб этади. Бундай ҳолатда ҳам йўриқномани диққат билан ўқиб 
чиқинг. Ишлов бериш билан ҳосилни йиғиб олиш орасида қанча муддат ўтиши ло-
зимлигига эътибор беринг. Агар ҳосилни йиғиб олиш муддати яқинлашиб қолган 
бўлса, у ҳолда таъсир муддати қисқа бўлган препаратларни қўлланг.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
125

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling