Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
ОЗИҚА МОДДАЛАР ТАНҚИСЛИГИ
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЗАРАРКУНАНДАЛАР ВА КАСАЛЛИКЛАР ШИРА.
ОЗИҚА МОДДАЛАР ТАНҚИСЛИГИ
Ўсимликлар тупроқдан азот, фосфор ва калийни фаол равишда ўзлаштири- шади. Тупроқда азот етишмаса ўсим- ликнинг ўсиши секинлашади, барглар хиралашади, баъзан уларда қизил доғлар пайдо бўлади. Калий етишма- ганда ўсимликнинг касалликларга қар- шилиги сусаяди, барг четлари қораяди ва буришиб қолади, сабзавотларнинг таъм сифатлари ёмонлашади, улар ёмон сақланади. Уруғ экиш ёки кўчат ўтқазишдан олдин тупроққа комплекс ўғитлар солинг. Ўсув даврида ўсимли- кларни бир-икки марта озиқлантиринг. Ўсув даврида суюқ ўғитларни пуркаш ҳам яхши натижа беради. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 126 КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЗАРАРКУНАНДАЛАР ВА КАСАЛЛИКЛАР ШИРА. Шира битларининг қораси ҳам, яшили ҳам ўсимликларни кучсизланти- риб, баргларда ёпишқоқ шудринг қолдиради, кейинчалик уларнинг устида моғорли ғубор пайдо бўлади. Мазкур ғубор ўсимликларнинг ташқи кўринишини бузади ва барг оғизларини қоплаб олади. Энг хавфлиси битлар вирус ташиб юради. Ўсимли- кларда ширанинг дастлабки аломатлари пайдо бўлиши биланоқ перметрин ёки гептенофос пуркалади. ОҚ ҚАНОТ. Мазкур майда ҳашаротнинг етук вакиллари ва личинкалари очиқ далада ҳам, иссиқхоналарда ҳам томатдошларга, айниқса помидорга катта зарар келтиради. Улар барг ширасини сўриб озиқланади, натижада барг хиралашиб, бу- жмайиб қолади. Барг ва меваларда оққанотлар асалсимон ғубор қолдиради, кей- инчалик уларда қорамтир моғор ҳосил бўлади. ТУНЛАМЛАР. Узунлиги 3-5 см келадиган кулранг, жигарранг ёки бошқа рангли қуртлар тупроқ юзасида яшайди. Улар асосан сабзавот экинларининг ёш ниҳолла- рини тупроқ сатҳида кемириб, уларнинг қулаб тушишига олиб келади. ҚУШЛАР. Қушлар ҳам сабзавот экинларига етарлича зарар келтириши мумкин. Уларнинг айримлари эса эндигина униб чиққан ёш майсаларни, маккажўхори, ло- вия каби экинларда эса сут-мум пишиқлик давридаги донларини чўқиб ташлайди. Шу боис зарур ҳолларда уруғ экилган қаторларни тўр билан ҳимоялаш лозим. СЎЛИШ. Сўлиш республикамизда энг кўп тарқалган хавфли касалликдир. Унинг фузариоз, вертициллёз каби турлари мавжуд. Касалланган ўсимлик барглари хи- ралашади, қуёшда сўлийди, пояси қирқиб кўрилганда касалликнинг хос белгиси - қорайган тўқималарни - кўриш мумкин. Зарарланган майдонларда алмашлаб экиш тўғри йўлга қўйилади, сўлиш касалликларига чидамли навлар экилади. Кўчатлар стерилланган компостда етиштирилади. Кўчатларни ўтқазиш ва тупроқни юмша- тишда экинлар илдизининг шикастланмаслигига жиддий эътибор берилади. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling