Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

БОҚЛА (ЕВРОПА ЛОВИЯСИ)
Европада кенг тарқалган ушбу ўсимлик кўп жиҳатдан республика-
мизда етиштириладиган оддий ловияга ўхшаб кетади. Унинг пояси уч 
ёки тўрта қиррали бўлиб, баландлиги 1,2 м га боради. Гуллари оқ, тўқ 
рангли доғи мавжуд. Дуккаги навига боғлиқ равишда узун, қисқа, ин-
гичка ёки йўғон, дони эса юмалоқ ёки буйраксимон, ранги оқ ва яшил 
тусларда бўлади. Етиштириш жуда осон, тупроқ танламайди, аммо яхши 
зовурланган унумдор тупроқларда мўл ҳосил беради. Ер кузда компост 
ёки чириган гўнг солиб чопиб қўйилади. Экиш олдидан баҳорда ком-
плекс ўғитлар берилади. Майсалар оддий ловия сингари парваришла-
нади. Боқланинг асосан хом дуккаклари истеъмол қилинади. Дуккаги пишиб кетса пўсти дағаллашиб 
қолади. Пишган донларини ҳам қайнатиб, турли хил тўйимли таомлар тайёрлаш мумкин.
БРОККОЛИ
Яшил брокколини кўпгина мамлакатларда сарсабил карам деб 
аташади, чунки унинг таъми сарсабилни эслатади. Унинг оқ бошли на-
влари эса гулкарам ўрнини босади. Брокколи карамдошлар вакили 
ҳисобланади. Бошқа оиладошлари сингари у ҳам органик моддалар-
га бой зич тупроқларда яхши ҳосил беради. Етиштириш агротехника-
си карам ва гулкарам сингари амалга оширилади. Ҳосили тўпгулидаги 
гуллар очилмасидан олдин йиғиб олинади. Очилган тўпгуллар қаттиқ 
ва таъмсиз бўлиб қолади. Тўпгули қайнатиб ёки буғда пиширилади ва 
турли хил соуслар, кўкатлар ва қалампир билан дастурхонга торти-
лади.
БРЮССЕЛЬ КАРАМИ
Тик ўсувчи ушбу ўсимлик поясида бир неча ўнлаб жуда майда 
карамбошчалар ҳосил бўлади. Ушбу карам ҳам зич ҳамда унумдор 
тупроқларни талаб этади. Бўш ва ориқ тупроқларда карамбошчала-
ри бўш ва таъмсиз бўлиб қолади. Брюссель карами тўғри парвариш 
қилинса, ундан кеч кузгача мунтазам ҳосил олиш мумкин. Унинг ка-
рамбошчалари одатда қайнатиб пиширилади. Кўп қайнатиб юборил-
ган карамбошчаларнинг таъм сифатлари бузилади. Қайнатиш карам-
бошчалар юмшагунча амалга оширилади, аммо бунда улар шаклини 
сақлаб қолиши лозим. Суви тўкиб ташлангач сариёғ ёки турли соуслар 
билан тортилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling