Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
СЕЛДЕРЕЙ
Селдерейнинг учта тур хили мавжуд: барги, банди ва илдизи учун етиштириладиган. Унинг барча турлари қуёшли жойларни талаб этади. Ер кузда етарлича компост солиб чопиб қўйилади, баҳорда экиш олдидан ўғитлар берилади. Селдерей турлари ичида бандлисини етиштириш бир- мунча қийинроқ. Унинг барг бандини оқартириш учун мунтазам кўмма чо- пиқ қилиниб, барги кўмиб борилади. Сельдерейнинг барглари салатларга, илдизи ва барг банди салатлар билан бир қаторда қайнатма овқатларга (шўрва, рагу, чучвара, лағмон ва ҳ.к.) ишлатилади. КОЛЬРАБИ Карамдошлар оиласига кирувчи ушбу ўсимлик бошқа оиладо- шларидан фарқли равишда поямева ҳосил қилади. Унинг таъми пиширилганда шолғомсимон карамни эслатса, хомлигича истеъ- мол қилинганда ёнғоқсимон селдерей таъмини беради. Кольраби қуёшли ва енгил тупроқларда яхши ўсади. Майдон кузда чопиб қўйилади, ориқ ерларга компост солинади. Уруғлар униб чиққач майсалар ягоналанади. Қатор оралари мунтазам юмшатилади ва суғориб турилади. Поямевалари диаметри 10 см га етганда ҳосил йиғиб олинади. Уни қирғичдан ўтказиб турли салатларга ишлатиш ёки шўрвали овқатлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 130 ПОРЕЙ ПИЁЗИ Мазкур пиёзни етиштириш бошқа пиёздошларга нисбатан анча осон. По- рей пиёзи тупроқ танламайди, етарлича зовурланган ҳар қандай юмшоқ ту- проқларда яхши ўсади. Ориқ ерларда яхши ҳосил бермайди, шу боис кузда чопиқ билан бирга компост солинади. Уруғи сийракроқ сепилиб, майсалар униб чиққач ягоналанади. Бегона ўтлар йўқотилиб, вақти-вақти билан суғо- риб турилади. Оқ банди етарлича узун бўлиши учун бир неча бор кўмма чо- пиқ қилиб чиқилади. Ҳосили оқ банди 10-15 см га етганда йиғилади. Порей пиёзи асосан шўрвали овқатларга ишлатилиб, уларга жуда ҳам мазали таъм беради. БРЮКВА Брюква шолғомнинг жуда яқин қариндоши, аммо унинг эти одатда сариқ тусли, майинроқ ва ширинроқ бўлади. Бундан ташқари, у со- вуққа анча чидамли ва юқори ҳосилдор, бироқ шолғомга нисбатан кечроқ пишади. Бошқа бутгулдошлар сингари брюква ҳам зич, муҳити нордон бўлмаган, яхши зовурланган тупроқларни талаб этади. Экиш ва парваришлаш, ҳосилни йиғиб олиш ва сақлаш шолғом сингари амалга оширилади. Брюква илдизмевалари асосан шўрвали таомлар- га ишлатилади. Картошка билан аралаштирилган ҳолда ундан ажойиб халим тайёрланади. Илдизмевалари майда бўлакларга бўлиниб гўшт билан бирга духовкада пиширилиши ҳам мумкин. ОТҚУЛОҚ Маданий сабзавот отқулоғининг таъми бироз нордон бўлганлиги сабабли кўнгина мамлакатларда жуда ҳам кам миқдорда етиштирила- ди. Отқулоқ кўп йиллик ўсимлик бўлиб, яхши ўғитланган унумдор ту- проқларни талаб этади, у уруғидан ёки илдизли тупи бўлакларга бў- линиб кўпайтирилади. Алоҳида парвариш талаб этилмайди, фақат ўз вақтида гул тўпини қирқиб ташлаш ва суғориб туриш лозим. Барглари жуда қариб кетмасидан йиғиб турилади, катта ёшли баргларда нордон- лик кучайиб боради. Отқулоқ барглари майда бўлакларга бўлиниб са- латларга, шунингдек шўрвали таомлар тайёрлашда ишлатилади. БАМИЯ Маҳаллий тилларда бамия, окра, гомбо деб аталувчи абельмо- шус ёки гибискус ўсимлигининг мевалари дунёнинг кўпгина мамла- катларида озиқ-овқатга ишлатилади. У айрим мамлактларда асосий экин бўлса, айримларида камёб ҳисобланади. Бамиянинг кўсакча- лари ёшлигида (узунлиги 5-10 см бўлганда), яшил ва ажинсизли- гида истеъмол қилинади. Эгилганда кўсаклар синиб кетиши лозим. Бамия республикамиз тупроқларида яхши ўсади, парваришга унча- лик муҳтож эмас. Пояси тик ўсади. Ташқи кўринишидан ғўза ўсим- лигига бироз ўхшаб кетади. Ёш кўсакчалари қайнатилади, сўнгра ўсимлик мойида қовурилади. Кўсакча- ларни майда бўлакларга бўлиб турли шўрвали таомларга ишлатиш мумкин. ДАЙКОН Дайкон турпнинг жуда яқин қариндоши, у ҳам бутгуллиларга мансуб ўсимлик, аммо унинг илдизмевалари жуда йирик, таъми майинроқ. Бун- дан ташқари турпдан фарқли ўлароқ дайконни баҳорги муддатда ҳам етиштириш мумкин. Баҳорда экилганда турпга ўхшаб пўкаклашиб кет- майди. Дайконнинг жуда йирик мевали (оғирлиги 3-5 кг) навлари ҳам мавжуд, шу боис бундай навларда ҳосилдорлик жуда юқори ҳисобла- нади. Дайконни етиштириш, сақлаш ва озиқ-овқатга ишлатиш турпдан деярли фарқ қилмайди. Cабзавотлар ва уларни етиштириш 131 Яқин кунларга қадар сабзавотлар боғ қатор оралиқларида ёки сабзавотлар учун ажратилган алоҳида томорқа ерларида етиштириб келинган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ер ҳар йили чопилиб, бир текисда қаторлар олинган ва сабзавотлар экилган. Иссиқхоналарда эса фақатгина помидор етиштириб келинган. Кейинги йилларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шу жумладан республи- камизда ҳам сабзавотларни бошқача тарзда етиштириш усуллари кенг оммалаш- моқда. Бунга кўпгина хонадонларда сабзавот етиштириш учун жой етишмаслиги асосий омил бўлмоқда. Бундай ҳолатларда сабзавотлар контейнерлар, туваклар ёки манзарали тарзда етиштирилади. Бир неча хил сабзавотларни биргаликда экиш эса фақатгина майдон ҳисобига етиштириладиган ҳосил миқдорини ошириб- гина қолмай, балки уларнинг манзарали кўринишини янада оширади. Тувакларда сабзавот етиштириш эса кўп жиҳатдан зиравор ўсимликлар учун жуда мос бўлиб, уларни ойна токчаларига жойлаштириш ва йилнинг исталган мавсумида барра зи- раворлар истеъмол қилиш имкониятига эга бўлиш мумкин. Қуйида улар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтамиз. Download 3.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling