Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ТУПРОҚНИ МУЛЧАЛАШ
Мулчалаш ўсимликларнинг ўсиши даврида экин майдонига дағал органик мод-
далар киритишнинг бир усули бўлиши ҳам мумкин. Торф, яхши чириган боғ компо-
сти ёки чиринди барглар, тахта қириндиси ва шоли кепаги кабилар баҳорда уруғ 
униб чиқиши биланоқ тупроқ юзасига 2-2,5 см қалинликда ёйиб чиқилади. Мулча-
лашдан олдин тупроқ юзаси юмшатилади, бегона ўтлар юлиб ташланади ва суғо-
рилади.
Мулчалаш тупроқдаги намликнинг буғланишини пасайтиради, озуқавий модда-
лар миқдорини оширади, тупроқ структурасини яхшилайди ва бегона ўтларнинг 
ўсишига тўсқинлик қилади.
КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТЛАРНИ ПУРКАШ
Кимёвий препаратлар сифатли ва мўл ҳосил гаровидир. Республикамиз тупроқ 
иқлим шароитида уларсиз яхши ҳосил етиштириб бўлмайди. Экин майдонлари-
мизда тарқалган турли зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлар бошқа қишлоқ 
хўжалик экинлари сингари сабзавот экинларига ҳам жиддий хавф солади. Айниқ-
са колорадо қўнғизи, оқ қанот, ўргимчаккана, ун шудринг каби зараркунанда ва 
касалликларга қарши кимёвий препаратларсиз курашиб бўлмайди. Шу боис ом-
борхонангизда доимо пуркагич ва кенг таъсир доирасига эга бўлган инсектицид 
ва фунгицидлар бўлсин. Бу борада учинчи бўлимда батафсилроқ маълумот бериб 
ўтдик.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
140
САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ
Сабзавот экинларини етиштиришда ҳимоялаш 
воситаларининг ўрни беқиёсдир. Кўпгина сабза-
вотларни хоҳ уруғидан, хоҳ кўчатидан бўлсин, ҳи-
мояланган жойга очиқ далага нисбатан анча олдин 
экиш мумкин, бу эса сабзавотларни очиқ даладагига 
нисбатан анча барвақтроқ пишиб етилишини таъ-
минлайди. Ҳимояланган жойда бақлажон, қалампир 
каби иссиқсевар сабзавотларни ҳатто ноқулай иқ-
лимли минтақаларда ҳам етиштириш, баргли сабза-
вотларни эса қишки қора совуқлар тушгунча йиғиб 
олиш мумкин. Ойнаванд ёки шаффоф пластикли 
ҳимоя воситалари ўсимликларни фақатгина шамол 
ва ёмғирдан ҳимояламайди, балки унинг остидаги 
тупроқ ва ҳаво ҳарорати ташқи ҳароратга нисбатан 
анча юқори бўлади. Ҳимоялаш воситаларининг шу 
каби афзалликларига қарамай ундан жуда камчилик 
фойдаланади.
Ҳимоя воситаси сифатида хўжаликда бўшаган 
шаффоф пластикли турли идишлардан (масалан, 
ювиш воситалари ва ичимликларнинг бўшаган иди-
шлари) фойдаланиш ҳам мумкин, бунинг учун унинг 
остки қисми қирқиб ташланади. Савдо расталарида 
тавсия этиладиган турли хил кўринишдаги ҳимоя 
воситаларини танлашда эса қуйидагларни эътиборга олиш лозим: ўсимлик баргла-
ри ҳимоя воситасига тегиб турмаслиги керак, демак унинг баландлиги сиз етишти-
раётган экин баландлигига мос бўлиши лозим. Етиштирилаётган ўсимликлар паст 
бўйли бўлса тент типидаги, баландроқ бўйли ўсимликларга сарой типидаги ҳимоя-
лар ўрнатилади. Пластик парниклар арзон бўлиб, уларни ўрнатиш жуда осон, ойна 
эса ёруғликни яхши ўтказади, иссиқликни яхши ушлайди, аммо кучли шамолга дош 
бера олмайди. Кўпгина ҳолатларда қовурғали ПВХ дан тайёрланган ҳимоялар энг 
яхши вариант бўла олади. Катта майдонлардаги ўсимликларни ҳимоялаш учун эса 
тоннел типидаги полиэтилен ўрнатиш энг арзон ва тезкор ҳисобланади. Бунинг учун 
полиэтилен плёнка ёйсимон кўринишда ерга тиқиб қўйилган симлар устига ёпи-
либ, четлари бостириб чиқилади, икки учи эса мустаҳкам қозиққа боғлаб қўйилади.
Ҳимоя воситалари қайси турда бўлишидан қатъи назар унинг ичидаги ҳаво ал-
машинувини назарда тутиш лозим. Бунинг учун парник ромларида махсус тешик 
ёки тирқишлар қолдирилади. Суғориш вақтида ҳимоя воситаларини олиб ташлаш 
шарт эмас. Ҳимоя воситалари ерга мустаҳкам ўрнатилади; ойнаванд ҳимоялар 
вақти-вақти билан ювиб турилади; об-ҳаво етарлича исиб кетганда ҳимоялар олиб 
ташланади, бунгача бир неча кун олдин ўсимликлар чиниқтирилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling