Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ШНИТТ-ПИЁЗ (ШНИТТ-ЛУК)
Мазкур пиёзнинг майин барглари юмшоқ таъмга эга бўлиб, 
уни эрта баҳордан то кеч кузгача қирқиб олиш мумкин. Қури-
тилганда баргларининг кўпгина қимматли хусусиятлари йўқо-
лади, шу боис қиш учун унинг бир-икки тупини тувакка ўтқазиш 
ёки баргларини музли кубикларда музлатиб қўйиш лозим.
Шнитт-пиёз ёки қирқма-пиёзни эрта баҳорда очиқ ерга 
уруғидан сепиб етиштириш мумкин, аммо, уни тупини бўлиш 
йўли билан кўпайтириш яхшироқдир. Ўсимлик 3-4 йилда бир
марта тупларга бўлинади ва кузда ёки баҳорда 20 см оралиқ 
билан доимий жойга ўтқазилади. Шнитт-пиёз тупроқ намлиги 
ва қуёшли жойга талабчан, уни мунтазам суғориб туриш лозим. 
Барглар тупроқ сатҳидан тахминан 2 см баландликда қирқила-
ди, агар сиз йил давомида кўкат олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда барг учини чилпиб олмай, балки, уни бутун-
лигича қирқиб олинг ва ўсимликнинг гулпоя чиқаришига йўл қўйманг.
Қирқиб олинган барглар турли хил салатлар ва овқатларга ишлатилади. У овқатларга ўзгача таъм 
беради. Шнитт-пиёзни ҳар бирингизнинг томорқангизда бўлишини маслаҳат берамиз.
УКРОП (УКРОП)
Укроп энг кўп истеъмол қилинадиган кўкат сифатида халқи-
мизда жуда ҳам машҳур. Унинг патсимон-тарқоқ барглари жуда 
чиройли бўлиб, майда сарғиш гуллари поянинг тахминан 60 см 
баландлигида жойлашган ясси соябонларда тўпланади. Қуритил-
ган барглари ўзига хос таъмини сақлаб қолади, енгил туйилган 
уруғлари янада ўткир ҳидга эга бўлади.
Укроп безовта қилишни севмайди, шу боис уруғи баҳорда 
доимий жойга сепилади ва майсалар 30 см оралиқда ягоналаб
чиқилади. Укроп қуёшли ва яхши 
зовурланган тупроқларни хуш кўради. Ўсимлик мунтазам мўл 
суғорилади. Уруғ олиш учун уруғларнинг ранги тўқ тусга кира бо-
шлагач соябонлар қирқиб олинади, уларга қоғоз халтачалар кий-
дирилади ва “оёғини” юқорига қаратиб осиб қўйилади.
Кўкат ва қуритиш учун ёш барглар узилади. Улар жуда кенг қўлланилади, балиқли, гўштли ва сабзавот-
ли таомларга қўшилади, таомларни безашда ишлатилади. Мевалари асосан маринадларга ишлатилади, 
шунингдек, турли пишириқлар, гуручли ва балиқли таомларга қўшилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling