Cабзавотлар ва уларни етиштириш
148
МОЙЧЕЧАК (РОМАШКА)
Хушбўй ўсимлик сифатида Англия ёки Рим мойчечаги деб ата-
лувчи мойчечак тури етиштирилади. У кўп йиллик ўсимлик бўлиб,
бўйи 15 см гача ўсади. Тўпгули четлари оқ
гулбарглардан иборат
бўлиб, маркази сариқ рангда бўлади, гуллари тарқоқ. Ўсимлик ҳам
манзарали, ҳам фойдали ҳисобланади. Уч йилда бир маротаба ту-
пларини бўлиш ёки баҳорда уруғини сепиш йўли билан кўпайти-
рилади, ўсимлик оралиғи қаторда 20 см бўлиши лозим. Мойчечак
жуда тез ўсади, зарур ҳолларда унинг бўйи чеклаб турилади. Кўп
йиллик билан бир қаторда бир йиллик дорихона мойчечагини ҳам
ўстириш мумкин.
Мойчечак қайнатмаси овқат ҳазмини яхшилайди, тинчлантирув-
чи таъсир кўрсатади, ундан ювилган сочларни чайишда фойдаланилади, барглари ва тўпгулидан хушбўй
аралашмалар тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: