Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

РАЙҲОН (БАЗИЛИК)
Райҳон ёрқин ҳидга эга бўлган хушбўй ўсимлик бўлиб, халқимиз-
да жуда қадимдан зиравор кўкат сифатида фойдаланиб келинади. 
Райҳон помидорли салатлар тайёрлашда жуда кенг қўлланилади. 
Салатлардан ташқари райҳон турли хил шўрвали таомларга ишлати-
лади. Халқимиз қадимдан озиқ-овқат билан бир қаторда турли хил 
ёқимсиз ҳидларни кетказиш ва пашша, чивин каби зарарли ҳаша-
ротларни ҳайдашда райҳон ҳидидан фойдаланишган.
Райҳон етиштириш осон бўлган иссиқсевар ўсимлик. 
Унга қуёшли жой, яхши зовурланган тупроқ зарур. Уруғи апрель 
охирида очиқ ерга ёки эрта баҳорда торф-чириндили тувакларга се-
пилади. Тувакли кўчатлар апрель охири - май бошларида очиқ ерга 
ўтқазилади. Райҳоннинг учки ўсув нуқталарини мунтазам қирқиб ту-
риш керак, акс ҳолда ўсимлик тезда гулпоя чиқариб қариб қолади. 
Кузда райҳон тупини қазиб олиб, гул тувакка ўтқазилган ҳолда ош-
хона деразаси токчасига олиб кириб қўйиш ҳам мумкин.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
147
ДАФНА (ЛАВР)
Дафна доимий яшил ўсимлик бўлиб, кўпинча бутача ёки ун-
чалик катта бўлмаган дарахтча кўринишда тувакларда ўстири-
лади ва унга конуссимон ёки пирамидасимон кўринишда шакл 
бериб қўйилади. Совуқ иқлимли минтақаларда дафна очиқ 
жойда қишлай олмайди.
Тувакда ўстирилаётган ўсимликни ёзда очиқ ерга олиш 
мумкин. Ёзда уни мунтазам суғориш ва шамолдан ҳимоялаш 
лозим. Ёш барглар озиқ-овқатга ишлатиш учун узиб турилади, 
бир қисмини қишки муддатда фойдаланиш учун хона ҳарора-
тида қуритиб олинади. 
Дафна япроқлари кўпгина балиқли, гуручли ва шўрвали та-
омларга ишлатилади.Таомни сузишда барглар олиб ташланади. Шу жойда жуда эҳтиёт бўлишингизни 
маслаҳат берамиз: одатда “Яшил девор” кўринишда ўстириладиган манзарали “жонли девор” гулининг 
барглари дафна япроқларига жуда ўхшаб кетади, уни овқатга ишлата кўрманг, у захарлидир!
ЗИРА (ТМИН)
Зиранинг барча қисмлари овқатга ишлатилади, бирин-
чи йили барглари ва илдизи, иккинчи йили кузда мевала-
ри териб олинади. Ушбу икки йиллик ўсимликнинг баргла-
ри сабзи баргларига ўхшаб кетади, гуллари майда оқ ёки 
пушти бўлиб, баландлиги 60 см гача борадиган соябонлар-
да тўпланади.
Уруғларини кузда сепиш мақсадга мувофиқ. Зира ёруғ-
лик ва тупроқ таркибига талабчан эмас, аммо кўчириб 
ўтқазишни хушламайди, шунинг учун уни бир йўла доимий 
жойга экилади. Уруғлар униб чиққач, ўсимлик орасида 15 
см қолдирилиб, ягоналаб чиқилади.
Зиранинг баргларини бутун ўсув даври мобайнида 
қирқиб олиб салатларга ишлатиш мумкин, унинг таъми петрушкага ўхшаб кетади. Ўзига хос “зира” таъми-
ни эса фақатгина бироз эгилган, қаттиқ қобиқли майда мевалари беради. Мевалар етарлича пишганда 
соябони билан биргаликда қирқиб олинади, қоғоз халтачаларга жойланади ва иссиқ бино ичида тўла 
етилгунча сақланади. Етилган мевалар жигарранг тусли бўлади. Зира мевалари (уруғи) халқимизда жуда 
қадимдан машҳур, у деярли барча миллий таомларимизга ишлатилади. Зиранинг сабзисимон илдизме-
валари ҳам овқатга ишлатилади, аммо у ёрқин билинувчи ўзига хос таъмга эга эмас.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling