Cабзавотлар ва уларни етиштириш
144
қуритилади. Мазкур тартибда ишлов берилгандан сўнг ўтларни тўла қуригунча икки
ҳафта мобайнида хона ҳароратида ҳар куни ағдариб турилган ҳолатда қуритиб
олинади, тўла қуригач, ўтлар яхшилаб майдаланади, дағал поялар олиб ташланади
ва герметик ёпиладиган идишларда салқин ва қоронғи жойларда сақланади.
Хушбўй ўсимликларни музлатилган ҳолатда ҳам сақлаш мумкин.
Бунинг учун
бланшировка қилиб олинган кўкатлар майдаланиб, совитгичнинг муз тайёрловчи
катакчаларига тўлдириб солинади, устидан сув қуйиб тўлдирилади ва музлатгичда
музлатилади. Ўтли кубикчалар овқатга тайёр бўлишидан бироз олдин солинади.
Кубикчалар совитгичнинг музлатувчи камерасида полиэтилен халтачаларда сақла-
нади.
Хушбўй ўсимликларни таомга меъёрида солинг. Улар таомнинг асосий таркибий
қисми таъмини бутунлай ёпиб юбориши эмас, балки уни яхшилашга хизмат қили-
ши керак.
Хушбўй ўсимликлардан ҳам жуда чиройли ман-
зарали гулзорлар ташкил қилиш мумкин. Бу-
нинг учун гултувакларга бир неча хил хушбўй
ўсимликлар экилади. Туваклар дидингизга кўра
муайян шаклда ҳовли четига, ошхонангиз яқи-
нига териб қўйилади.
Хушбўй ўсимликлардан ман-
зарали гулзорлар ташкил қи-
лишда алоҳида уячаларга экиш
энг яхши усул ҳисобланади.
Бунда ҳар бир тур экин махсус
деворчалар билан ажратилган
алоҳида-алоҳида катакчаларга
экилади ёки расмда тасвирлан-
ганидек, гулзорлар учун чиқа-
риладиган “ҳалқа”чалардан ҳам
фойдаланиш мумкин.
Айрим хушбўй ўсимликларнинг (масалан райҳон, то-
шчўп, маврак, ялпиз) барглари турлича рангда бўлган
навлари мавжуд, демак улардан ажойиб клумбалар
ташкил қилиш мумкин. Бундай клумбаларнинг ўзига
хос камчилик томони тез ўсувчи ўсимликлар секин
ўсувчиларни сиқиб қўйиши мумкин.