Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ОЗИҚЛАНТИРИШ
Гўнгми ёки кимёвий ўғитлар? Қай бирининг афзаллиги юзасидан мутахассислар 
кўп йиллардан буён бахс юритадилар. Аслида ҳеч қандай мунозарага ўрин йўқ: 
ўсимлик учун униси ҳам, буниси ҳам зарур, бири иккинчисининг ўрнини тўлақон-
ли боса олмайди. Дағал органик ўғитлар тупроқ структурасини яхшиласа, кимёвий 
ўғитлар эса ўсимликларга қўшимча озуқа бўлиб, уларнинг фаол ривожланишини 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
138
таъминлайди.
Айрим озуқавий моддалар ўсимликнинг 
ҳаётий фаолияти учун жуда зарурдир: 
азот баргларнинг ўсиши учун, фосфор ил-
дизларнинг ривожланиши учун, калий эса 
касаллик ва ноқулай шароитларга қарши-
лик кўрсатиши учун зарур. Ушбу моддалар 
ўсимликлар томонидан катта миқдорда 
талаб этилади ва улар комплекс ўғитлар 
таркибида мавжуд. Уларнинг нисбати ўғит 
қадоқланган идишда кўрсатилади. Ком-
плекс ўғитларнинг вазифаси экиладиган 
экинни асосий озиқа моддалари захираси 
билан таъминлаш. Мавсум бошида ушбу ўғитлар қумалоқ ёки кукун ҳолатда ту-
проққа сепилади.
Сабзавот экинларини ўсув даврида бир ёки икки марта озиқлантириш лозим. 
Озиқлантиришларни қуруқ ҳолатда тупроқ юзаси бўйлаб бериш мумкин, бунда 
ўғитларнинг баргларга тушмаслигига эҳтиёт бўлиш лозим. Аммо ўғитларнинг сувли 
эритмасини бериш яхшироқ натижа беради, уларни лейка ёрдамида қуйилади. Шу-
нингдек қумалоқ, куб ёки конуссимон шаклда чиқариладиган секин эрувчан ўғит-
ларни ҳам қўллаш мумкин. Улар илдиз яқинига тупроққа кўмилади. Бундай ўғитлар 
ярим йил давомида ўсимликка таъсир этиб туради.
Илдиз орқали озиқлантириш самара бермайдиган ҳолатларда, масалан унумдор 
қатлам саёз бўлса, ўсимлик касаллик ёки зараркунандалар билан зарарланган бўл-
са барг орқали озиқлантириш қўлланилади. Бундай озиқлантириш ўсимликларга 
яхши таъсир этади ва тезда илдиз тизими ривожлана бошлайди. 
СУҒОРИШ
Узоқ муддатли сувсизлик ҳо-
силнинг кескин пасайиши, ҳатто 
умуман бўлмаслигига олиб кели-
ши мумкин. Бундай сувсизликдан 
кейин келадиган кучли ёмғир эса 
помидор ва илдизмеваларнинг 
ёрилиб кетишини келтириб чиқа-
ради. Шу боис сифатли ва юқори 
ҳосил олиш учун тупроқни доимо 
нам ҳолатда сақлаш зарур.
Тупроқ намлигини сақлаш учун 
энг аввало унга етарлича миқдор-
да дағал органик моддалар солиш лозим, бу эса тупроқнинг нам сиғимини ошира-
ди. Бундан ташқари, баҳорда уруғ ёки кўчат экиш даврида тупроқнинг юқориги 20 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
139
см қатлами етарлича нам бўлиши керак (аммо ортиқча нам эмас). Баҳор сўнгида 
эса ўсимликлар атрофидаги тупроқни мулчалаб чиқиш зарур.
Ушбу тадбирларни бажарар экансиз, сиз тупроқда узоқ вақт намлик сақланиши-
ни кафолатлайсиз, қолгани эса об-ҳавога боғлиқ. Шунга қарамай узоқ вақт давом 
этадиган қурғоқчилик шароитида помидор, бодринг, пиёз, ловия каби кўпгина саб-
завотлар мунтазам суғоришни талаб этади.
Ўсимликларнинг ўсиш давридаги қурғоқчиликда ҳафтада 1-2 марта эҳтиёткор-
лик билан мўл суғориш лозим. Горох ва ловияда гуллаш билан мева пишиши ораси-
даги вақт, баргли сабзавотларда эса майсалар униб чиққандан то ўсимликнинг тўла 
ривожланишигача бўлган вақт ўсиш даври дейилади. Суғоришни кечқурун амалга 
ошириш энг самарали ҳисобланади. Суғориш сувлари оқими кучсиз бўлиши керак
Субстратли қопларга экилган сабзавотларни очиқ ердаги ўсимликлар сингари 
суғормаслик керак. Пластик қоплардаги компост қуриб қолмаслиги ёки аксинча, 
ортиқча намланиб қолмаслиги учун уларга алоҳида суғориш тартиби лозим. У би-
лан мазкур субстратни ишлаб чиқарувчиларнинг суғориш бўйича йўриқномасида 
танишиб чиқасиз.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling