Cабзавотлар ва уларни етиштириш
134
қўйишингиз ҳеч кимга халақит бермайди. Ўзингиз сев-
ган зираворингизни даврий равишда қирқиб
туришни
унутманг, акс ҳолда ўсимлик қарий бошлайди, барглари
дағаллашади ва ўсимлик умумий жиҳатдан кўрксиз бў-
либ қолади. Агар сиз дераза токчасида биринчи бор зи-
равор етиштираётган бўлсангиз, у ҳолда ишни қуйидаги-
ча бошланг. Хўжалик дўконларидан гул ёки зираворлар
учун тайёрланган тупроқ аралашмасини сотиб олинг. Уни
тувакларга шундай тўлдирингки, тупроқ
аралашмаси-
нинг сатҳи тувак қиррасидан 0,5-1 см пастроқда бўлсин.
Тувакларга кашнич, райҳон, петрушка каби сабзавотларнинг уруғи, кўп йиллик зи-
равор бўлса, илдизли тупчаси экилади. Экинлар экиб бўлингач суғоринг, майсалар
униб чиққач эса бир ҳафтада икки марта суғоринг. Бу ерда шунга алоҳида эътибор
бериш лозимки, тувакча тупроғи ўртача нам ҳолатда сақланиши керак, ортиқча
намлик ёки, аксинча, қуриб қолишига йўл қўйманг. Иштиёқи баланд уй бекалари
бундай тувакларда зираворлардан ташқари помидорнинг митти мевали миниатю-
ра навларини ҳам етиштиришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: