Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЯГОНАЛАШ
Кучли ёмғирдан сўнг тупроқ юзасида ҳосил бўладиган қатқалоқ уруғлар униши-
га юқори даражада тўсқинлик қилади. Агар ёмғирдан сўнг қуруқ шамолли об-ҳаво 
юзага келса, у ҳолда экин экилган майдон юзасини нам ҳолатда ушлаш ва майса-
лар униб чиққунга қадар қатқалоқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик лозим.
Уруғларни ҳар қанча сийрак сепиш тавсия этилсада, майсалар одатда қалин бў-
либ чиқаверади. Шунинг учун уларни ягоналаш лозим ва уни имкон қадар эрта, 
яъни майсалар қўлга илинадиган даражада катталикка етган заҳотиёқ ўтказиш 
мақсадга мувофиқдир. Ягоналашда тупроқ нам бўлиши талаб этилади, зарур бўлса, 
майсаларни енгил суғориб чиқинг. Бир қўл билан ўсимлик атрофидаги тупроқни 
босинг, иккинчи қўлингиз билан уни суғуриб олинг. Агар майсалар ҳаддан зиёд қа-
лин униб чиққан бўлса, кераксиз ўсимликларни чилпиб чиқиш ҳам мумкин.
Ягоналашдан сўнг қолган ўсимликлар атрофини зичлаб чиқинг ва уларни эҳти-
ёткорлик билан суғоринг. Одатда ягоналаш бир неча босқичда амалга оширилади.
КЎЧИРИБ ЎТҚАЗИШ
Хона ичида тувакларда, яшикларда ва махсус парникларда етиштириладиган
шунингдек савдо расталаридан харид қилинган кўчатлар доимий жойга қайта 
ўтқазилади. Қалин экилган экинларни ягоналашда суғуриб олинган ўсимликларни 
бошқа жойга ўтқазиб қўйиш фикри ҳамиша мавжуд бўлади. Аммо, бу ерда шуни 
ёдда тутиш керакки, ҳамма сабзавотлар ҳам кўчириб ўтқазилавермайди. Бутгул-
лилар оиласига мансуб аксарият ўсим-ликлар, айрим кенг тарқалган сабзавотлар, 
масалан, горох, ловия, помидор ва бошқалар кўчириб ўтқазишни яхши ўтказади. 
Бироқ салат-латук ва илдизмевалилар каби шундай экинлар борки уларни кўчириб 
ўтқазиш тавсия этилмайди.
Кўчатларни кўчириб ўтқазиш олдидан улар учун тайёрланган майдон мўл суғо-
рилади. Кўчатлар тувак ёки парникда қандай чуқурликда ўсган бўлса, айнан шун-
дай чуқурликка боғ чопқиси ёки қозиқча (карам учун) ёрдамида ўтқазиб чиқилади. 

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling