Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ПЕТРУШКА (ПЕТРУШКА)
Петрушканинг бурама баргли навлари жуда манзарали, од-
дий баргли навлари эса кучли ифодаланган таъмли ҳисоблана-
ди. Ёзги ва кузги мавсумда кўкат олиш учун петрушка уруғлари 
эрта баҳорда, эрта баҳорги ҳосил олиш учун эса август ойида 
1,5 см чуқурликка сепилади. Ўсимлик енгил сояланувчи унумдор 
тупроқларни хуш кўради, уруғлари бир неча ҳафтада униб чиқа-
ди. Майсалар 30 см оралиқда ягоналаб чиқилади. Вақти-вақти 
билан суғорилиб, гулпоялари чиқиши билан синдириб турилади. 
Кўкатларни мунтазам узиб туриш унинг вегетация даврини 
узайтиради. Қуритишда барглари 2 сония қайноқ сувга ботириб 
олинади, сўнгра иссиқ бўлмаган духовкада қуритилади. Петруш-
ка асосан таомларни безатиш учун ишлатилади, шунингдек, хушбўй аралашмалар таркибига киритилади. 
Майда тўғралган барглари соусларга қўшилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
151
КАЛЕНДУЛА (КАЛЕНДУЛА)
Календула етиштириш жуда осон, шу билан бирга у энг рангдор хушбўй 
ўсимликлардан бири ҳисобланади. Доривор календула ёки тирноқгул 
(Calendula afficinalis) майда сариқ гуллайди, аммо унинг “момиқ” сариқ ёки 
тўқ сариқ гулловчи навлари ҳам мавжуд.
Уруғлари баҳорда доимий жойга сепилади ва майсалари 15 см ора-
лиқда ягоналаб чиқилади. Ўсимлик талабчан эмас, аммо қуёшли ва яхши 
зовурланган тупроқларда яхши гуллайди. Сўлий бошлаган тўпгулларини 
узиб туриш гуллаш даврини узайтиради.
Зиравор сифатида календуланинг тўпгули ишлатилади ёки фақатгина 
тожбарглари салатларга, шўрвали ва тухумли таомларга ранг бериш учун 
солинади. Қуритилган тўпгуллари сариқ ранг ва ўзига хос таъм бериш учун 
турли хил таомларга ишлатилади.
ЖАМБИЛ (ЧАБЕР)
Бир йиллик боғ жамбилининг бўйи 30-35 см келади. Унинг 
уруғлари унумдор тупроқларга 0,5 см чуқурликда экилади. Май-
салар униб чиқгач, 15 см оралиқда ягоналаб чиқилади. Барглари 
ўсимликда пушти ранг гуллар пайдо бўлмасидан аввал йиғилади 
ва қуритилади. Ўсимлик гуллаб бўлгач пояси қирқиб ташланади
натижада янги поялар ўсиб чиқади.
Доимий яшил қишки ёки тоғ жамбили паст бўйли яримбута бў-
либ, уни ҳам қуёшли ва яхши зовурланган тупроқларда ўстириш 
мумкин. Кўчати апрель ойида экилади ва ҳар йили ер сатҳида по-
ялари қирқиб ташланади. 
Таъм жихатидан ушбу жамбил бир йиллик жамбилдан пастроқ 
туради, аммо унинг афзаллиги шундаки, тоғ жамбилидан йил бўйи барра барглар олиш мумкин.
Жамбилнинг иккала тури ҳам бир хилда ишлатилади. Яшил ёки қуритилган барглари дуккакли, шўрва-
ли ва тухумли таомлар ҳамда салатларга қўшилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling