Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ШЕРЛОЧИН (ЭСТРАГОН)
Шерлочинни хушбўй ўтлар қироли деб ҳам аташади. Унинг ил-
дизлари ялпиз сингари тез тарқалади. Ўсимлик совуққа чидамсиз, 
шу боис, қишда унинг устига похол тўшалади. Кўчатлар баҳорда 
қуёшли ва яхши зовурланган тупроқларга экилади. Ўсимликда ёш 
баргли шохчалар кўпроқ хосил бўлиши учун гули мунтазам узиб ту-
рилади. Барглари мунтазам узиб ишлатилади. Уларни қуритиш ёки 
кубикларда музлатиш ҳам мумкин.
Шерлочин жуда ҳам кўп таомларга ишлатилади. Унинг баргла-
ри турли хил гўштли ва шўрвали таомларга солинади, майдаланган 
баргларида сирка тиндирилади, тузламаларга қўшилади, турли хил 
салатларга қўшилади ва ҳ.к
ТОШЧЎП (ТИМЪЯН)
Жуда ҳам хушбўй доимий яшил паст бўйли ярим бута, мўътадил 
иқлимли минтақаларда ундан йил бўйи барг олиш мумкин. Тошчўп-
нинг таъми навига боғлиқ равишда турличадир: оддий тошчўпнинг 
таъми анча кучли; лимонсимон тошчўпда эса бироз пастроқ, аммо 
у ханталнинг ажралмас таркибий қисмидир; зирасимон тошчўп эса 
ўзига хос кедрзира ҳидига эгадир.
Кўчатлар баҳорда қуёшли ва яхши зовурланган тупроқларга 30 
см оралиқда экилади. Барглари талабга кўра узиб турилади. Уч 
йилда бир марта тупи бўлиниб кўчириб ўтқазилади. Тошчўп дераза 
олдида тувакларда ҳам яхши ўсади.
Тошчўп ҳам петрушка сингари парранда гўштини пиширишда 
қўлланилади. Гўштдан пишириладиган таомларга ажойиб таъм беради. Тошчўп шўрвали таомларга ўртача 
миқдорда солинади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
152
КАШНИЧ (КОРИАНДР)
Кашнич ҳам укроп сингари халқимизда энг кўп етиштирила-
диган ва истеъмол этиладиган кўкат ҳисобланади. Кашнич уруғи 
баҳорда қуёшли, яхши зовурланган тупроқларга сепилади. Май-
салар 10-15 см оралиқда ягоналаб чиқилади.
Кашнич барглари талабга кўра узиб турилади. Уруғпоя чиқи-
шига йўл қўйилмаса йил давомида кўкат олиш мумкин, аммо 
унинг майда юмалоқ оч жигарранг мевалари ажойиб зиравор 
сифатида халқимизда машҳур.
Кашнич барглари турли хил салатларга қўшилади, таомлар-
ни безашда қўлланилади. Шўрвали таомларга солинганда унга 
ажойиб таъм беради. Кашничнинг қуритилган уруғлари турли 
гўштли таомлар, димламалар, тузлама ва сабзавот консервала-
рининг қимматли хом- ашёси ҳисобланади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
153

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling