Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


БОДРИНГ ЎТ (ОГУРЕЧНАЯ ТРАВА)


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

БОДРИНГ ЎТ (ОГУРЕЧНАЯ ТРАВА)
Доривор бурачник ёки бодринг ўт хушбўй 
ўсимлик сифатида кўп халқларда машҳур, унинг 
тўпгули бутун ёз давомида гулзорларни безаб ту-
ради. Гуллари ва барглари эса бодринг ўрнини бо-
сувчи кўкат сифатида ишлатилади. Ўсимлик бўйи 
60-90 см га етади, майда ҳаворанг гуллари юлдуз-
чага ўхшайди.
Уруғи баҳорда қуёшли енгил тупроқларга эки-
лади. У ўзаксимон кучли илдиз ҳосил қилади, шу 
боис кўчириб ўтқазишни хушламайди. Уруғлар 
униб чиққач 0,5 оралиқда ягоналаб чиқилади. Бо-
дринг ўт таянчларга боғлаб қўйилади.
Барглари, майда поячалари ва гуллари асосан 
овқатларни безашда ишлатилади ва салқин ичим-
ликларга ёзги чанқовбосди ичимликлар, мева 
шарбатлари ва бошқаларга қўшилади. Майда тўғралган барглари ва гулларидан салат ва бутербродлар 
тайёрлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Эҳтиёт бўлинг: бодринг ўт поялари ва баргларидаги қаттиқ тукча-
лар терини ачиштириши мумкин.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
148
МОЙЧЕЧАК (РОМАШКА)
Хушбўй ўсимлик сифатида Англия ёки Рим мойчечаги деб ата-
лувчи мойчечак тури етиштирилади. У кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 
бўйи 15 см гача ўсади. Тўпгули четлари оқ гулбарглардан иборат 
бўлиб, маркази сариқ рангда бўлади, гуллари тарқоқ. Ўсимлик ҳам 
манзарали, ҳам фойдали ҳисобланади. Уч йилда бир маротаба ту-
пларини бўлиш ёки баҳорда уруғини сепиш йўли билан кўпайти-
рилади, ўсимлик оралиғи қаторда 20 см бўлиши лозим. Мойчечак 
жуда тез ўсади, зарур ҳолларда унинг бўйи чеклаб турилади. Кўп 
йиллик билан бир қаторда бир йиллик дорихона мойчечагини ҳам 
ўстириш мумкин.
Мойчечак қайнатмаси овқат ҳазмини яхшилайди, тинчлантирув-
чи таъсир кўрсатади, ундан ювилган сочларни чайишда фойдаланилади, барглари ва тўпгулидан хушбўй 
аралашмалар тайёрланади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling