Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

АРПАБОДИЁН (ФЕНХЕЛЬ)
Оддий арпабодиён-бу баландлиги 1,5 м га борувчи жуда чиройли 
кўп йиллик ўсимлик, барглари ҳаворанг-яшил тусли патсимон, гуллари 
сариқ. У укропдан устун туради, унинг яшил барглари ёрқин ифодалан-
ган, арпабодиён уруғи таъмини беради. Ўсимлик қуёшли ва яхши зовур-
ланган тупроқларда яхши ўсади. Уруғи баҳорда сепилади. Барглари ва 
мевалари укроп сингари йиғиб олинади, озиқ-овқатга ҳам укроп каби 
ишлатилади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
149
ҚУЛМОҚ (ХМЕЛЬ)
Қулмоқ одатда пиво саноатида қўлланилади, аммо ундан ман-
зарали ўсимлик сифатида ҳам фойдаланиш мумкин, масалан, гул-
зор тўсиқларини унинг чирмашувчи поялари билан қоплантириш 
ёки манзарали гулзор аркаларига чирмаштириш.
Урғочи ўсимлигини ўстириш мақсадга мувофиқ, аммо унутмас-
лик керакки, қулмоқ жуда катта жойни эгаллаб олади, унинг йирик 
баргли поялари бир мавсумда 3х3 м майдонни қоплаб олиши мум-
кин. Қишда унинг ер устки қисми нобуд бўлади, эрта баҳорда 
поялари ер сатҳида қирқиб ташланади ва ўсимлик атрофи боғ ком-
пости билан мулчалаб қўйилади. Қулмоқнинг конуссимон ёнғоқча-
ларидан тайёрланган қайнатма ёки қуритилган ёнғоқчалар билан 
тўлдирилган ёстиқ ухлатувчи восита сифатида қўлланилади.
ЕРҚАЛАМПИР (ХРЕН)
Гўштли таомларга ҳамда сабзавот консерваларига кўплаб 
ишлатиладиган ушбу ўсимлик жуда ҳам беор бўлиб, у экилган 
жойида жуда тез кўпайиб кетади, ҳатто бутун томорқани қо-
плаб олиши ҳам мумкин.
Ерқалампирнинг илдиз бўлакчалари эрта баҳорда 60 см 
оралиқда 15 см чуқурликдаги уячаларга экилади. Бутун боғ-
ни эгаллаб олмаслиги учун ерқалампирнинг ҳамма илдизлари 
ковлаб олинади ва қишда қумга кўмиб сақланади.
Ерқалампир илдизлари тозаланган ҳолда турли хил сабза-
вот консервалари ва тузламаларга ишлатилади. Қирғичдан 
ўтказилган (қўлда эмас, балки тозаланган илдизларни ошхона 
тегирмонидан ўтказиш мақсадга мувофиқ) ерқалампир илдиз-
лари гўштли ва балиқли таомларга ишлатиладиган соусларга қўшилади. Кўпинча ерқалампир сиркага 
қўшилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling