Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЛИМОНЎТ (МЕЛИССА)
Лимонўт парваришга муҳтож бўлмаган ўсимлик бўлиб, унинг 
бўйи 1 м гача етади. У ҳам ялпиз сингари тез ўсади, шу боис 
унинг ўсишини чеклаб туриш лозим. Лимонўт асосан барги учун 
етиштирилади, барглари кучли лимон ҳидини беради. Доривор 
лимонўт тупини бўлиш орқали кўпайтирилади. Яшил поялар 
етиштириш учун гуллари мунтазам қирқиб турилади. Кузда по-
ялари ер сатҳидан бир неча сантиметр баландликда қирқиб 
ташланади. Тупларини икки-уч йилда бир марта бўлиш мумкин.
Янги қирқиб олинган барглари салатлар, балиқли таомлар, 
компот ва бошқаларга қўшилади. Лимонўт қайнатмаси анъана-
вий тарзда шамоллашга қарши восита сифатида қўлланилади, 
қуритилган барглари хушбўй аралашмалар таркибига кирити-
лади.
ТОҒРАЙХОН (ДУШИЦА)
Тоғрайхон кўп йиллик ўсимлик бўлсада, уни бир йил-
лик зиравор сифатида етиштирилади. Уруғлари апрель 
ойида қуёшли жойга ёки эрта баҳорда парникларга се-
пилади. Майсалар униб чиққач 20 см оралиқда ягоналаб 
чиқилади ёки тайёр кўчатлар экиб чиқилади. Барглари та-
лабга кўра узиб олиниб ишлатилаверади. Қуритиш учун 
поялари гул чиқара бошлагач қирқиб олинади. Қишда ҳам 
барра ўтга эга бўлиш учун тоғрайхонни кеч кузда ковлаб 
олиб тувакка ўтқазиш мумкин.
Тоғрайхоннинг янги қирқиб олинган ёки қуритилган 
барглари турли гўштли ва шўрвали таомларга ишлатила-
ди, қиймаларга қўшилганда ажойиб таъм беради.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
150
ҚАШҚАРБЕДА (ДОННИК)
Доривор қашқарбеда - икки йиллик ўсимлик, уни манзарали ўт 
сифатида ҳам ўстириш мумкин. Ёзда баландлиги 1,5 см гача бўл-
ган поялари горох гулларига ўхшаш сариқ гуллар ҳосил қилади. 
Гуллари жуда яхши асал тутувчи ҳисобланади.
Уруғлари баҳорда очиқ ерга сепилади, гуллаш иккинчи йили 
ёз ойларида кузатилади.
Озиқ-овқатга бодом таъмини эслатувчи, оддий беда баргла-
рига ўхшаш яшил барглари ишлатилади. Ундан тетиклантирувчи
чой дамланади, майда тўғралган барглари турли хил қийма ва 
қайлаларга ишлатилади. Қуритилган барглари ва гуллари ҳидини 
йўқотмайди, улардан хушбўй аралашмалар тайёрлашда фойдала-
ниш ёки хушбўй ёстиқчаларни тўлдириш мумкин.
ЯЛПИЗ (МЯТА)
Ялпизни ҳар қандай тупроқларда етиштириш мумкин. У жуда тез 
ўсади ва томорқадаги бошқа зиравор ўсимликларга халақит қилиши 
мумкин. Унинг ўсишини чеклаш учун, ялпизни тувакларда етиштириш 
ёки ҳар йили қазиб олиб қайта экиш мумкин.
Кузда ёки баҳорда ялпизнинг илдизли қаламчалари 5 см чуқурлик-
ка бир-биридан 20 см оралиқда экилади. Кузда ўсимликлар компост 
билан мулчалаб қўйилади.
Ялпиз барглари картошка ёки горох қайнатилаётган сувга солинади. 
Ялпиздан гўштли таомларга ишлатиладиган ялпизли соус тайёрланади. 
Майда тўғралган барглари манти, чучвара ва сомса каби таомларга қў-
шилади.
МАВРАК (ШАЛФЕЙ)
Мавракнинг кулрангсимон-яшил баргли туплари ва ҳаворанг гул-
ловчи ёйсимон тўпгули гулзорингиз ёки хушбўй ўсимликлар экилган 
майдончангизни жуда чиройли безаб туриши мумкин. Томорқангизда 
унинг битта тупи бўлиши кифоя қилади. Кўчати баҳорда яхши зовур-
ланган қуёшли жойга экилади. Барглари мунтазам узиб турилади, ёзда 
ўсимлик гуллаб бўлгач, тупи енгил қирқиб ташланади. Қуритиш учун 
барглар ўсимлик гуллашидан олдин йиғиб олинади. Зич ёпиладиган 
идишда уларнинг хушбўй ҳиди бир йилгача сақланади.
Доривор маврак кучли ифодаланган таъмга эга. У кўпинча пиёз би-
лан биргаликда гўштли таомларга ишлатилади. Мавракни оз миқдорда 
қази, кабоб, ловияли ва помидорли таомларга ҳам солиш мумкин.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling