Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ХУШБЎЛАНТИРИЛГАН СИРКА
Бир нечта хушбўй кўкат поялари то-
заланиб шиша банкага солинади ва 0,5 
л иссиқ узум сиркаси қуйилади. Банка 
оғзи зич ёпилиб вақти-вақти билан чай-
қатиб турилган ҳолатда 2-3 ҳафта иссиқ 
жойда сақланади. Сўнгра сирка сузиб 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
146
олинади ва мос ҳолдаги хушбўй ўт по-
яси солинган бутилкаларга қуйиб чиқи-
лади. Сиркани хушбўйлантириш учун 
ялпиз, укроп, розмарин, дафна япроғи, 
райҳон ва тошчўпдан алоҳида-алоҳи-
да ёки уйғунлашган ҳолда фойдаланиш 
мумкин.
ХУШБЎЙ ЎТЛАР АРАЛАШМАСИ
Хушбўй ўтлар аралашмаси майда-
ланган ўтларга нисбатан анча ёрқинроқ 
ҳидга эга ҳисобланади. Машҳур ингра-
диентлар – маврак, тошчўп, тоғрайҳон 
ва петрушка. Аралашма янгилигича ёки 
қуритилган ҳолатда кўпинча балиқли ва 
гўшли таомларга ишлатилади.
САЛАТ УЧУН ГУЛЛАР
Хушбўй ўтлар ва бошқа айрим ўсим-
ликлар гулларидан салатлар ва яхна 
таомлар тайёрлашда ҳам безак, ҳам 
турли таъм бериш учун фойдаланиш 
мумкин. Бундай мақсадлар учун атир-
гул, шнитт-пиёз, райҳон, тошчўп, гулҳа-
мишабаҳор ва настурция гуллари жуда 
мувофиқ келади.
ХУШБЎЙ ЎСИМЛИКЛАРДАН ГУЛДАСТА
Жажжи хушбўй гулдаста тайёрлаш 
учун марказий гул атрофига хушбўй 
ўсимликлар териб чиқилади. Бунда гул-
даста марказига одатда атиргул ғунча-
лари жойлаштирилади ва унинг атро-
фига ҳалқа шаклида чиннигул, шилви ва 
бинафша териб чиқилади. Ташқи ҳалқа 
эса лаванда, хушбўй ёронгул, тошчўп ва 
бошқа хушбўй ўсимликларнинг барг-
ларидан таркиб топтирилади. Гулдаста 
кўркам тасма билан боғланади.
ОЙБОЛТИРҒОН (ДУДНИК)
Доривор ойболтирғон икки ёки кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 
жуда баланд бўлиб ўсади, унинг бўйи 1,8 м, эни эса 1,2-1,5 м гача 
шохлаб ўсади. Шу боис уни томорқанинг орқа қаторларига экиш 
лозим. Экилгандан сўнг иккинчи ёки учинчи йили сершох поя-
ларида майда гуллардан иборат сарғиш оқ шарсимон тўпгуллар 
ҳосил бўлади.
Уруғлар куз бошида доимий жойга сепилади, зарур ҳолларда 
эрта баҳорда ўсимликда ўзак илдиз шаклланмасидан олдин кў-
чат қилинади. Ўсимликни шамолдан асраш ва мунтазам суғориб 
туриш лозим.
Ойболтирғоннинг барг ва поялари нордон таъмли боғ мевала-
ридан компот ва мураббо тайёрлашда ишлатилади. Шакарланган 
пояларидан турли пишириқлар ва желени безашда ишлатилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling