Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


МАҲСУЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ УСУЛЛАРИ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

МАҲСУЛДОРЛИКНИ ОШИРИШ УСУЛЛАРИ
БИР НЕЧА ҚАЙТА ЭКИШ
Салат, редиска каби айрим сабзавотларни узоқ сақлаб бўлмайди. Бундай саб-
завотлардан узоқ муддат ҳосил олиб туриш учун уларни оз-оздан бир неча марта 
2 ҳафта оралатиб экиш керак ёки бир қаторга турли хил пишиш муддатига эга 
бўлган навларни экиш мумкин. Бунда дастлаб эртапишар навларни йиғиб оласиз, 
сўнгра кечпишарларни.
ТАКРОРИЙ ЭКИН 
Республикамиз тупроқ иқлим шароитида сабзавот экинларидан бемалол икки 
марта ҳосил олиш мумкин. Эрта баҳорда экилган деярли барча асосий экинлардан 
сўнг такрорий экин экиб ўстириш мумкин. Асосий экин йиғиб олингач экин майдо-
ни пухта тозалаб чиқилади, тупроқ юмшатилади ва текисланади. Тайёр майдонга 
такрорий экинлар уруғи сепилади. Шолғом, турп, сабзи, карам, кўкат сабзавотлар 
такрорий экиш учун жуда қулай ҳисобланади. Такрорий экинларни экишда ҳам 
алмашлаб экиш қонун-қоидаларига жиддий эътибор бериш лозим.
АРАЛАШ ЭКИНЛАР
Редиска, салат каби тупи ихчам ҳамда тез ўсувчи экинларни экишда уларнинг 
уруғини секин етилувчи пастернак, петрушка каби сабзавотлар уруғи билан ара-
лаштириб сепиш мумкин. Бунда редиска ва салат майсалари тез униб чиқади ва 
тез етилади. Уларни йиғиб олиб, сўнгра пастернак ёки петрушкани етиштириб олиш 
мумкин.
ЗИЧЛАШТИРУВЧИ ЭКИНЛАР
Зичлаштириб экиш аралаштириб экишнинг анча тартибли кўриниши бўлиб, у 
секин ривожланувчи экинларга ажратилган майдондан максимал даражада са-
марали фойдаланиш имконини беради. Бунда брюссель карами, порей пиёзи, па-
стернак каби секин ривожланувчи сабзавотлар қатор оралиғига тезпишар экинлар 
экилади. Зичлаштирувчи экин сифатида одатда редиска, эртаги горох, исмалоқ, 
салатнинг паст бўйли навлари ва бошқалардан фойдаланилади. Зичлаштирувчи 
экинлар асосий экинни суғориш ва ўтоқ қилишга халақит бермаслиги лозим. Агар 
сиз зичлаштирувчи экин экишни режалаштирган бўлсангиз, заруриятга кўра қатор 
оралиғини кенгайтиришингиз ҳам мумкин.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
143
Қадимда хушбўй ўсимликлар доривор гиёҳлар сифатида етиштирилган, аммо 
замонавий фармакологик препаратларнинг пайдо бўлиши билан бу долзарб бўл-
май қолди. Хона ичидаги турли ёқимсиз ҳидларни кетказиш учун ишлатилган 
хушбўй ҳидли гулларни янги ёки қуритилган тожбаргларининг ўрнини ҳам замо-
навий ювувчи ва тозаловчи воситалар эгаллади. Ушбу бўлимда биз хушбўй ўсим-
ликларнинг шифобахшлик хусусиятларини эслатибгина қолмай, балки унинг асо-
сан пазандачиликда қўлланиши тўғрисида сўз юритамиз. Сабзавот экинларидан 
фарқли равишда, хушбўй ўсимликлар озиқ-овқатга у ёки бу таъмни беради ёки 
безак бўлиб хизмат қилиши мумкин. Аммо халқимизда хушбўйликлар ва зиравор-
лар бирмунча камроқ ишлатилади. Зиравор ва хушбўйликлар деганда ҳар ким ҳар 
хил тушунади. Кўпчилик мўътадил иқлимда ўсувчи хушбўй ўсимликларни хушбўй-
ликлар, тропик ўсимликларнинг уруғи, илдизи, барги ва бошқаларни эса зиравор-
лар деб аташ жоиз, деган фикрни билдиришади. Бошқача нуқтаи назардан келиб 
чиқиб, яшил поя ва баргларни хушбўйликлар, бошқа барча қисмларни зираворлар 
деб аташ ҳам мумкин.
Биз ушбу бўлимда янада соддароқ ечим қўлладик, яъни хушбўйликларга қури-
тилган зираворлар эмас, балки айнан ўсимлик сифатида маълум бўлган муаттар 
экинларни киритишни лозим топдик. Кейинги бетларда кенгроқ тарқалган хушбўй 
ўсимликларнинг қисқача тавсифи келтирилган бўлиб, уларни томорқа шароитида 
ҳам етиштириш мумкин. Уларнинг деярли барчасини етиштириш жуда осон: улар 
учун қуёшли жой, яхши зовурланган тупроқ, ўсимлик қариб қолмаслиги учун поя 
ва баргларини мунтазам териб туриш ва кўп йиллик ўсимликларни қаламчасидан 
илдиз оттириш орқали уч-тўрт йилда бир марта янгилаб ёки ёшартириб туриш ло-
зим. Қатор оралари мунтазам ўтоқ қилиниб, тез ўсувчи турларда (масалан, ялпиз) 
баҳорда ўсимлик қисқартириб турилади.
Хушбўй ўсимликларни ўстиришнинг ўзига хос афзалликларидан бири шундаки, 
у билан ҳар ким шуғуллана олиши мумкин. Агар сизнинг томор-қангиз бўлмаса, у 
ҳолда райҳон, арпабодиён, петрушка, ялпиз, тоғрайҳон каби ўсимликларни дера-
зангиз токчасида тувакларда ўстиришингиз мумкин. Ўсимлик турини танлаш эса 
албатта ўз хоҳишингизга боғлиқ. Кўпгина хушбўй ўсимликлар уруғидан кўпайтири-
лади, аммо зич туп ҳосил қилиб ўсувчи дафна, розмарин кабиларни эса кўчатидан 
ҳам экиш мумкин. Чунки бу ўсимликлар кўп йиллик бутасимонлар бўлиб, унинг 
биргина кўчати ҳам кифоя қилади.
Ҳосилни ўсимлик ҳали ёшлигида – яъни барра кўкатларни ўсимликнинг фаол 
ўсиш даврида баҳорда, ёзда ва кузда узиб олинг, қишга эса ўтларни қуритганингиз 
мақсадга мувофиқдир. Аксарият ўтларни қуритиб олиш мумкин, аммо шнитт-пиёз, 
арпабодиён, петрушка ва ялпиз каби хушбўй ўсимликларни имкон қадар янгилиги-
да ишлатиш лозим. Ўтлар 30-320 ҳароратда боғлам қилиб осиб қўйилиб ёки лаган-
ларга солинган ҳолатда иссиқхона ёки бостирма тагида бир-икки кун мобайнида 

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling