Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ХУШБЎЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ХУШБЎЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
ЎТЛИ ГУЛДАСТА
Бир нечта петрушка новдалари, то-
шчўп шохчаси ва дафна япроғи ингичка 
ип билан даста қилиб боғланади. Унга 
шерлочин ва тоғрайҳон ҳам қўшиш 
мумкин. Даста қайнаб турган шўрва, 
сабзавотли рагу, лағмон қайласи ва бо-
шқаларга тайёр бўлишидан бир неча 
дақиқа олдин солинади. Таомни тор-
тишдан олдин даста олиб қўйилади. Қу-
ритилган ўтлар пахта матоли қопчалар-
да сақланади.
МАЙДАЛАНГАН ЎТЛАР
Уч ёки ундан ортиқ яхши майдалан-
ган ўтлар аралашмаси жуда хушбўй ҳид 
тарқатади. Аралашма кўпинча петрушка, 
шнитт-пиёз ва шерлочиндан тайёрла-
нади. Бундай аралашма одатда тухумли 
таомларга янгилигича ёки қуритилган 
ҳолатда ишлатилади.
ХУШБЎЙ ЎТЛИ САРИЁҒ
Сариёғга турли ўтлар қўшиб унинг 
хуштаъмлигини ошириш мумкин. Бунда 
кўкат ўткир ҳидли бўлиши лозим – унга 
саримсоқ, тошчўп, шнитт – пиёз, розма-
рин ва мавракни киритиш мумкин. Тах-
минан 1 чой қошиқ майдаланган кўкат 
100 гр. юмшатилган сариёғга қўшилади 
ва бир жинсли бўлгунча аралаштириб 
салқин жойда бир кун сақланади. Сўн-
гра совитгичда бироз музлатиб, кубик 
шаклида қирқилади ва дастурхонга 
тортилади. Ушбу усулда қаймоқли пи-
шлоқ ҳам тайёрлаш мумкин.
ХУШБЎЙЛАНТИРИЛГАН 
ЎСИМЛИК МОЙИ
Хушбўйлантириш учун ўсимлик мойи 
бир ёки бир неча хил ўт билан тинди-
риб қўйилади. Маълумки ҳозирги кунда 
кунгабоқар, зайтун ва бошқа кўпгина 
ўсимлик мойлари салатлар, маринад-
лар ва овқат тайёрлашда кенг қўлла-
нилмоқда. Умуман ҳар қандай мойга 
уни бирор ўт билан тиндириб хушбўй 
ҳид бериш мумкин. Бунинг учун мойга 
хушбўй ўсимлик солиниб, бир ой тин-
дириб қўйилади, сўнгра сузиб олиниб 
шиша идишларга солиб қўйилади.
ХУШБЎЙ ЎТЛИ ЁСТИҚ
Хушбўй ўтли ёстиқлар ҳозирги кун-
да деярли истеъмолдан чиқиб кетган, 
аммо ёстиқдан муаттар ҳид тарқалиб 
туриши ҳамма вақт кишига ўзгача ҳузур 
бағишлайди. Хушбўй ёстиқ тайёрлашда 
одатда қашқарбеда ва хушбўй ясмен-
никнинг янги ўрилган пичанидан фой-
даланилади. Пичан орасига ухлатувчи 
таъсирга эга бўлган қулмоқ ўтини ҳам 
қўшиш мумкин.
ЎТЛИ ЧОЙ
Ўтли чой бу барг, гул ёки меваларнинг 
сувли дамламасидир. Кўпинча бундай 
чойлар ялпиз ёки мойчечакдан тайёр-
ланади. Чой тайёрлашда қуритилгани 
эмас, балки имкон қадар барра ёки муз-
латилган ўтлардан фойдаланиш мақ-
садга мувофиқдир. Ўтлар қайноқ сув 
қуйилиб 5-15 дақиқа давомида дамлаб 
қўйилади. Бунинг учун оғзи ёпиладиган 
чинни идишга 1 чой қошиқ қуруқ ёки 3 
чой қошиқ барра ўт солинади ва устига 
бир стакан қайноқ сув қуйилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling