Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Қўлбола ҳимоялар
Қўлбола
ҳимоялар
Тентли ҳимоя


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
141
ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
Ушбу бобда биз айрим сабзавотларни ҳали улар тавсия этилган катталикка етиб 
бормасдан йиғиб олиб овқатга ишлатишни тавсия этишимиз, балки, сизни ҳайрон 
қолдирар: масалан, шолғом илдизмеваларининг диаметри 6-8 см дан ошмаганда, 
сабзи эса бармоқ йўғонлигида бўлганда. Савдо-сотиқ учун сабзавот етиштиришда 
бундай ёндашув иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўларди, аммо кўпгина сабзавот-
лар айнан шу ёшда жуда хуштаъм ва майин бўлади. Бироқ бу ўсиши таъм сифатла-
рига таъсир қилмайдиган селдерей, пастернак, брюква каби айрим сабзавотларга 
тўғри келмайди.
Сабзавот қовоқчалари, бодринг, горох ва ловия каби айрим қишлоқ хўжалик 
экинларининг ҳосилини мунтазам узиш лозим, чунки агар ўсимликда бир нечта-
гина пишган мевалар қолдирилса, у ҳолда янги мевалар тугилиши тезда тўхтаб 
қолиши мумкин.
Агар горох мевалари эҳтиёткорлик билан қайрилмаса, унинг пояси шикастла-
ниши, илдизмеваларни суғуришда эса меванинг бир қисми тупроқ остида қолиб 
кетиши мумкин. Шунинг учун ҳосилни йиғишга киришишдан аввал, китобнинг мос 
ҳолдаги бетида келтирилган ҳосилни йиғиб олиш тартиби билан танишиб чиқинг.
САБЗАВОТЛАРНИ САҚЛАШ
Деярли барча сабзавотларни бир неча кун, ҳатто ҳафталаб, айримларини эса 
совитгичларда сақлаш мумкин. Аммо улар кўпроқ миқдорда етиштирилса, узоқ 
муддат сақлаш устида бош қотириш лозим. Ловия ҳамиша кўп мева тугади, уларни 
йиғиб олиш даврини чўзгандан кўра, сақлаш учун ёшлигида териб олган яхшироқ-
дир, чунки йиғиб олиш бироз кечиктирилса, дуккак қобиғи дағаллашиб, сертомир 
бўлиб қолади. Илдизмеваларнинг асосий ҳосили кеч кузда йиғиб олиниб, омбор-
ларда қум ёки торфда (лавлаги, сабзи) ёки қопларда (картошка) сақланиши мум-
кин. Айрим илдизмевалиларни эса ҳатто тупроқда ҳам қолдириш мумкин (масалан, 
шолғом, брюква, пастернак).
Маълумки, қадимда барра сабзавотлар турли хил усуллар билан қуритилиб, ма-
ринад ҳолида, очиқ ҳавода осиб қўйилиб сақланган. Ошхона музлатгич камерала-
рининг пайдо бўлиши билан сабзавотларни уй шароитида сақлаш технологияси 
тубдан ўзгарди. Музлатиб сақлаш кўпгина сабзавотлар, айниқса бошқача усулда 
сақлаб бўлмайдиган баргли сабзавотлар учун энг яхши усулдир.
Музлатиб сақлаш учун сабзавотлар дастлаб бланшировка қилинади, сўнгра со-
витилади, қуритилади ва музлатилади. Бланшировка – бу, сабзавотларни қайнаб 
турган сувда бир неча сония ушлаб туришдир. Ушлаб туриш вақти ҳар хил сабза-
вотлар учун турличадир. Сабзавотлар қайнаб турган сувга бир неча сония солина-
ди, сўнгра совитиш учун дарҳол совуқ сувга солинади. Сувдан олингач суви силки-
тилиб яхшилаб қуритилади ва зич ёпиладиган полиэтилен халтачалар ёки бошқа 
идишларга солиниб музлатилади. Сабзавотлар солиниб қадоқланган идишларда 
мумкин қадар камроқ ҳаво қолиши лозим.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
142

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling