Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

“ҚОРА СОН”. Ушбу касаллик замбуруғи билан касалланганда поя асоси қорая-
ди, майсалар сўлий бошлайди ва сўнгра нобуд бўлади. Иссиқхоналарда сабзавот 
етиштиришда стерилланган тупроқ қўлланг, уруғларни сийракроқ сепинг, тупроқ-
ни ортиқча намлаб юборманг, майсаларни шамоллатиб туринг, кўчатли яшикларни 
ёруғ жойларда сақланг. Очиқ далада сабзавот етиштиришда уруғларни етарлича 
қизиб олган тупроқларга сийракроқ экинг, тупроқни ортиқча намлаб юборманг. 
Даслабки белгиларидаёқ касалланган ўсимликларни олиб ташланг.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
127
Юртимиз аҳолиси томорқаларининг деярли кўпчилигида бир хил манзарани ку-
затиш мумкин: уларнинг барчасида помидор, картошка, пиёз, сабзи, қалампир каби 
анъанавий сабзавотларни учратасиз. Маълумки, томорқалар халқимизда рўзғор 
манбаи ҳисобланади. Шу боис унда камёб сабзавотлар эмас, балки юқорида таъки-
длаб ўтилган энг кўп ишлатиладиган сабзавотларнинг бўлиши табиийдир. Бундан 
ташқари, деҳқонлар жуда кам тарқалган ёки кўпчиликка нотаниш бўлган сабзавот-
ларни етиштиришга ҳаракат қилишдан бош тортишади. 
Ушбу бобда эса биз ноанъанавий ёки сиз умуман етиштирмаган, эҳтимол умуман 
кўрмаган бирор экин учун ҳеч бўлмаганда битта қатор ажратишингизни тавсия 
этамиз.
Бунда сиз фақатгина бир пакетча уруғга маблағ сарфлайсиз холос. Кам тарқалган 
сабзавотларнинг кўпчилигини етиштириш эса картошка, горох каби ўсимликларга 
қараганда анча осондир. Ҳосилни йиғиб олар экансиз, сиз ўз оилангиз ва меҳмон-
ларингиз олдига ҳам улар кўрмаган сабзавотларни тортишингиз мумкин. Аммо бу у 
қадар осон эмас. Чунки бу сабзавотларнинг кам етиштирилишининг жуда кўп саба-
блари мавжуд. Уларнинг айримлари таъмсизроқ ёки аччиқ бўлса, айримларини эса 
етиштириш, учинчиларини эса пишириш жуда қийин. Баъзи бир сабзавотлар эса 
қадимда кўплаб етиштирилган бўлсада, ҳозирги кунга келиб унинг ўрнини босувчи 
турли сабзавотлар кўпайганлиги муносабати билан экилмай қўйган.
Шубҳасизки, сиз учун нотаниш бўлган экинни катта майдонда экиб кўриш 
нотўғри, чунки у, эҳтимол, оила аъзоларингизга ёқмас. Шунинг учун етиштиришдан 
аввал унинг таъмини татиб кўриш мақсадга мувофиқдир. Умуман ҳар қандай ҳо-
латда ҳам нотаниш сабзавотни етиштиришга уриниб кўришдан аввал қуйидагича 
йўл тутишингизни тавсия этамиз.
Энг аввало кенг тарқалган сабзавот экинларининг антиқа навларини етиштириб 
кўринг. Масалан, помидорнинг қизил мевали навлари ўрнига сариқ ёки йўл-йўл ме-
вали навларини, оқ бошли карам ўрнига қизил бошлисини, қизил редиска ўрнига 
қора илдизмевали редиска (Black Spanish Round нави) навини етиштириб кўринг. 
Бундан ташқари, кейинги йилларда сабзавотларнинг ажойиб кўринишга эга митти 
мевали миниатюра навлари кўпаймоқда. Ушбу ўсимликлар кўриниши жиҳатидан 
бир хил бўлганлиги сабабли истеъмолдан четда қолиб кетмайди.
Иккинчи қадамда иккинчи бўлимда тавсифи келтирилган сабза-вотлар ичидан 
сиз етиштирмаган турлари бўлса, ўша экинни ўстиришга уриниб кўришингиз мум-
кин. Ушбу ҳолатда ҳам юқорида таъкидлаганимиздек экинни кичикроқ майдонда 
синаб кўринг. Агар томорқангизда иссиқхона мавжуд бўлса, помидор ва бодринг 
билан бир қаторда озроқ ширин қалампир ва бақлажон экинг.
Ниҳоят, ҳақиқий ишқибозлар ушбу бўлимда тавсифи келтирилган сабазвотлар-
ни етиштириб кўришлари мумкин. Мазкур сабзавотларнинг деярли барчасининг 
уруғини излашга тўғри келади. Улар ичида айримлари излаганингизга арзийди. Бу 

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling