Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


РИВОЖЛАНИШДАГИ УМУМИЙ БУЗИЛИШЛАР


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

РИВОЖЛАНИШДАГИ УМУМИЙ БУЗИЛИШЛАР
Айрим муаммоларга сиз фақатгина муайян экинни етиштиришдагина дуч 
келишингиз мумкин, масалан картошка фитофторози, горох мевахўри, 
сабзи пашшаси. Бошқа муаммолар эса жуда кўп экинларга хос бўлади, 
буларга ривожланишдаги умумий бузилишлар (қуйида келтирилди) ва 
кенг тарқалган касаллик ва зараркунандалар киради.
ШАМОЛ
Кўп ҳолларда шамолга у қадар эътибор 
берилмайди, ваҳоланки иссиқ қуруқ ша-
мол эрта баҳорги аёзлар сингари ўсим-
ликларга хавф солиши мумкин. Бундай 
муаммолар кўпинча барг четларини куй-
диради ва улар қорайиб қолади. Шамол 
ўсимликларни чайқатиш орқали улар-
нинг илдизини ҳам шикастлаши мумкин. 
Кучли шамоллар пояларнинг синишига
ўсимликларнинг бутунлай ётиб қолишига 
ҳам олиб келади.
ЕТАРЛИ СУҒОРМАСЛИК
Тупроқда намлик етишмаса барглар дастлаб 
хиралашади, сўнгра сўлиб қолади. Вақт ўти-
ши билан ранг бузилиши янада ойдинроқ 
кўринади, ўсиш секинлашади. Салат баргла-
ри дағаллашади, илдизмевалар ёғочлашади, 
айрим ўсимликлар гулпоя чиқариб юборади. 
Гуллар ва тугилган мевалар тўкилиб кетиши 
ҳам мумкин. Узоқ муддатли қурғоқчиликда 
барглар қораяди ва тўкилиб кетади, ўсимлик 
нобуд бўлади.
ОРГАНИК МОДДАЛАР ТАНҚИСЛИГИ
Тупроқ унумдорлигини ошириш учун энг ях-
шиси унга боғ компости ёки яхши чириган гўнг 
солиш лозим, чунки торф тупроқнинг фақат-
гина ҳаво ўтказувчанлиги ва нам сиғимини 
оширади холос, ундаги гумус миқдорини эса 
оширмайди. Тупроққа ўз вақтида дағал орга-
ник моддалар солиш ҳам муҳимдир. Қўллаш 
вақти мос ҳолдаги экин тавсифида келтирил-
ган.
ҚУРҒОҚЧИЛИКДАН КЕЙИНГИ КУЧЛИ ЁМҒИР
Қурғоқчиликда тўқималар, шу жумладан қопловчилар ҳам 
ўсишдан тўхтайди. Агар кучли ёмғир ёки мўл суғоришдан 
сўнг ўсимлик шиддат билан ўса бошласа, улар ёрилиб ке-
тади. Бу айниқса помидор, картошка ва илдизмевалиларга 
хосдир. Шу боис илдиз атрофидаги тупроқнинг қуриб қо-
лишига йўл қўйманг.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling